Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“НИҲОЛ” МУКОФОТИ ТАНЛОВИНИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
05.11.2016

"НИҲОЛ” МУКОФОТИ ТАНЛОВИНИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

 

Бундан 16 йил муқаддам, яъни 2000 йили ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида таъсис этилган "Ниҳол” мукофоти танлови ҳар бир қатнашчининг истеъдоди ва ижро маданиятининг ўзига хослигини, бадиий маҳорати ва савиясини, миллий санъатимизнинг юксак намуналаридан бохабарлиги билан алоҳида ажралиб туришини, бунинг баробарида халқимиз маънавиятини юксалтириш, мустақиллик ғоялари ва жамиятимизда амалга оширилаётган маданий-маърифий ислоҳотлар моҳиятини санъат воситасида тарғиб қилишида омил вазифасини ўтаяпти.

 

 


Айни дамда, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол” мукофоти танловининг туман(шаҳар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар саралаш босқичларини ўтказиш ҳақида”ги мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 23-25 май кунлари мазкур танловнинг Хоразм вилоятида туман(шаҳар) босқичлари уюштирилган эди. Унда воҳанинг 300 нафардан зиёд истеъдодли ва иқтидорли ёшлари эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги бўйича саҳнага чиқиб, шундан 55 нафари вилоят босқичига йўл олганди.

Ниҳоят, 2016 йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Урганч шаҳридаги 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлари илмий-методик маркази, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди. Танлов иштирокчиларининг профессионал тайёргарлиги, бадиий ижрочилик маҳорати, репертуар савияси (мусиқа, матн), ижтимоий фаоллиги, инсоний фазилатлари, саҳна ва кийиниш маданияти сингари омиллари Ўзбекистон халқ артистлари Гавҳар Матёқубова, Ғофур Эшчанов, Ўзбекистон халқ бахшиси Рўзимбой Норматов(Қаландар бахши), "Ниҳол” давлат мукофоти соҳиби Аминзода Жуманиёзов, шунингдек, воҳанинг маданият ва санъат соҳасидаги етук мутахассислари холисона баҳолаб борди.

Якуний сарҳисобларга кўра, 16 нафар ёш ижрочи вилоят босқичининг ғолиб ва совриндори бўлди.

"МУСИҚА ИЖРОЧИЛИГИ” ЙЎНАЛИШИДА

I ўрин. Акбар Ражаббоев (Урганч шаҳри).

II ўрин. Зиёдулла Рўзметов (Ҳазорасп тумани).

III ўрин. Сабоҳат Шерметова (Хива тумани).

III ўрин. Муҳаммад Дўсчанов (Хива тумани).

"ЭСТРАДА ИЖРОЧИЛИГИ” ЙЎНАЛИШИДА

I ўрин. Сарвар Сапаев (Урганч шаҳри).

II ўрин. Санъатбек Юсупов (Урганч шаҳри).

III ўрин. Отабек Ибодуллаев (Хива тумани).

III ўрин. Анвар Жуманиёзов (Урганч тумани).

"МУМТОЗ ҚЎШИҚ ИЖРОЧИЛИГИ” ЙЎНАЛИШИДА

I ўрин. Достон Норматов (Шовот тумани).

II ўрин. Юлдуз Жуманиёзова (Урганч шаҳри).

III ўрин. Артур Озодов (Урганч шаҳри).

III ўрин. Севдиёр Давлетов (Хива тумани).

III ўрин. Ферузбек Каримов (Урганч шаҳри).

III ўрин. Фаррухбек Саидов (Янгиариқ тумани).

"ОПЕРА ИЖРОЧИЛИГИ” ЙЎНАЛИШИДА

I ўрин. Обид Қадамов (Янгиариқ тумани).

"РАҚС САНЪАТИ” ЙЎНАЛИШИДА

I ўрин. Бикажон Саъдуллаева (Урганч шаҳри).

"Ниҳол” мукофоти танлови вилоят босқичининг ёпилиш маросими ҳам юксак савияда ташкил этилди. Тантанада қатнашган Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ш. Мадаминов, танловнинг республика кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, бастакор М. Нурматовлар истеъдод соҳибларини эришган муваффақияти билан муборакбод этди. Ўз навбатида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан мос равишда I, II, III даражали диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Тадбир "Ниҳол” мукофоти соҳиблари Дилноза Ортиқова, Лочин Мўминов, Жайҳун Матмуратов, Аминзода Жуманиёзов, Дилмурод Султонов, шунингдек, жорий йилги вилоят босқичининг ғолиб ва совриндорлари иштирокидаги гала концерт билан ниҳоясига етди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,

Хоразм вилоят халқ ижодиёти ва

маданий-маърифий ишлари илмий методик маркази

муҳаррири.