Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



НУРОНИЙЛАР САЙЛОВДА ФАОЛ ҚАТНАШАДИ
21.11.2016

НУРОНИЙЛАР САЙЛОВДА ФАОЛ ҚАТНАШАДИ

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида кекса авлод вакиллари ва меҳнат фахрийларининг сайлов жараёнларидан хабардорлигини оширишга бағашланган семинар ўтказилди.

Ўзбекистон фахрий­ларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жам­ғармаси марказий кенгаши раиси Ш.Усмонов, Марказий сайлов комиссияси котиби - котибият бошлиғи С.Курбонқулов ва бошқалар ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳасини тубдан янгилаш ҳамда модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш, сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқлари тўлиқ таъминланиб келинаётганлигини таъкидлади.

Мамлакатимизда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижти­моий ҳимоя қилиш, оила ва жамиятда, ёшлар тарбиясида ёши улуғ инсонларнинг ўрнини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Семинарда Президент сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, бу жараёнда кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга миллии сайлов тизими, "Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонун, унга сунгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди.

Сайлов куни овоз беришда қатнаша олмайдиган кексалар, пенсионер ва ногиронлар рўйхати тузилиб, уларнинг овоз беришларини хонадонларида ташкил этиш бўйи­ча шарт-шароит яратиш чоралари кўрилмоқда.

А.ҚИЁСОВА,

ЎзА мухбири.

"Хоразм ҳақиқати" газетаси,

2016 йил 19 ноябрь №94