Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ОБОД ҚИШЛОҚЛАРНИНГ КЎРКАМ УЙЛАРИ
24.02.2014

- Оиламиз билан намунавий лойиҳалар асосида қурилган тўрт хонали турар жойга кўчиб ўтдик, — дейди Гурлан туманининг Олға қишлоғида яшовчи Гулимбой Эшматов. — Хонадонимиздаги шарт-шароитлар шаҳардагидан асло қолишмайди. Ҳамма қулайликлар муҳайё этилган.
Янги йил арафасида у сингари 70 та хонадон соҳиблари замонавий уй-жойга эга бўлдилар. Олға қишлоғида қад ростлаган бу янги турар жойлар қишлоқ аҳолисининг талаб ва истаклари асосида қурилди. Эътиборлиси, ушбу муҳташам иморатлар воҳанинг иқлим шароити ва табиатидан келиб чиқиб лойиҳалаштирилгани кўпчиликка манзур бўлмокда.
Президентимизнинг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори қабул қилинганидан кейинги ўтган тўрт йилда тумандаги Сахтиён, Олға қишлоқларининг турли мавзеларида 235 та янги турар жой барпо этилди. 10 километрлик сув, канализация тармоқлари, мактаб биноси, мини банк, футбол майдончалари, бир қанча хизмат кўрсатиш шохобчалари ва шунга ўхшаш кўплаб иншоотлар ишга туширилди. Бу ишларни амалга оширишда тумандаги "Икром бинокор", "Экстеррер", "Олим бинокор" хусусий корхоналари, "Қурувчи" масъулияти чекланган жамияти қурувчиларининг ҳиссаси катта бўлди.
Юқоридаги қарор талабларига кўра қурилиш ташкилотларига солиқ борасида қатор имтиёзлар берилган. Қолаверса, қурилиш материалларининг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётгани турар жойлар баҳосининг бирмунча арзонлашишига олиб келяпти. Бугунги кунда туманда тўртта ғишт ишлаб чиқариш корхонаси фаолият кўрсатмокда. Ҳозирда қурилиш материалларини тайёрлаш бўйича яна 2та лойиҳани амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.
Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида уй-жойлар қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва шу қарорнинг "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қуришни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низоми"га кўра қишлоқ жойларида яшовчи фуқароларга 2014 йилдаги такомиллаштирилган намунавий лойиҳалар асосида қуриладиган уй-жойлар учун буюртмалар қабул қилиниб, шартномалар тузилди.
Ушбу буюртмаларга асосан жорий йилда вилоятнинг 29 та мавзесида 807 та турар жой қурилиши режалаштириляпти, — дейди Гурлан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Омонбой Авазов. — Жумладан, туманимиздаги Эшимжирон қишлоғининг "Ёрмиш" маҳалласида 20 та, Ҳизрэли қишлоғининг "Навбир-ёп" маҳалласида 18 та, "Шоликор" қишлоғининг "Чинобод" маҳалласида 32 та турар жой барпо этиш кўзда тутиляпти.
Албатта, мамлакатимизда ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тизимида қишлоқ аҳоли пунктларининг қиёфасини тубдан ўзгартириш муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам намунавий лойиҳалар асосида замонавий уй-жойлар қуриш, қишлокда янги инфратузилмани шакллантириш ҳисобидан қишлоқ аҳлининг ҳаётини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу қишлоқларимизнинг обод ва кўркам бўлишига, аҳолининг яшаш шароити яхшиланишига имкон яратмокда.

Фарҳод АБДУЛЛАЕВ
“Моҳият” 21 февраль 2014 йил № 704