Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ОЛИМПИАДА МУСОБОҚАЛАРИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР
30.07.2012

Олимпиада мусобоқаларда қатнашиш ҳар бир спортчи учун ҳаётидаги энг қатта орзу. Ана шундай бахтга сазовор бўлган спортчилар орасида эллик беш нафар ўзбекистонлик ҳам борлиги диққатга лойиқдир.

Олимпиада ўйинларида ҳакамлик қилишнинг ҳам масъулияти ниҳоятда юксаклиги ҳам бор гап. Шунинг учун бундай мусобоқаларда ҳакамлик қилиш энг моҳир, уста ва эпчил ва тажрибали кишиларга ишонилади.

- Бундан ташқари ҳакамларнинг инсоний фазилатлари, биринчи галда ҳалоллиги, инсоф ва диёнат эгаси эканлиги ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга, - дейди биз билан суҳбатда Лондон Олимпиадасидаги бокс мусобоқаларида реферилик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган хоразмлик Баҳодир Жуманиязов.

- Шу сабабдан ҳам улар жуда мураккаб синов жараёнларидан ўтадилар.

Айтганча, Баҳодир Жуманиязов AIBA – Бутунжаҳон ҳаваскор боксчилар ассоциацияси томонидан Лондон Олимпиадасининг бокс мусобоқаларида ҳакамлик қилишга танланган ягона ўзбекистонлик ҳакамдир.



Баҳодир Жуманиязов 1964 йилда Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида туғилган. Ўн уч ёшидан эътиборан – 1977 йилдан бошлаб хоразмлик машҳур мураббийлар Мэлс Китобов ва Ибрагим Ниёзметовлар қўл остида бокс билан шуғуллана бошлаган. 1980-1981 йилларда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчиликларининг ғолиби. Шу йилларда Россия, Украина, Белоруссия, Грузия каби республикаларида ўтказилган халқаро мусобоқаларда ғолиб ва совриндорлар қаторида бўлиб, спорт усталигига номзод талабларини бажарди. 1982-1985 йилларда армия сафларида бўлди. Ҳарбий хизматдан кейин ўзи спорт билан шуғуллана бошлаган Урганч шаҳридаги №1 Болалар ва ўсмирлар спорт  мактабида мураббийлик фаолиятини бошлади. Бир вақтнинг ўзида Баҳодир Жуманиязов туман, шаҳар ва вилоят даражасидаги мусобоқаларда ҳакамлик ҳам қила бошлади. 1988 йилда биринчи марта Республика миқиёсида ўтказилган мусобоқаларга ҳакамлик қилди. 1990 йилдан Республика тоифасидаги ҳакам. 1996 йилдан эътиборан Осиё ҳаваскор бокс ассоциацияси ҳаками. Шу йили Бишкекда ўтказилган ҳалқаро мусобоқаларда биринчи марта ҳакамлик қилди. 1997 йилда Греция ва АҚШда, 1998 йилда Эрон ва Германияда ўтказилган халқаро мусобоқаларда рефери сифатида иштирок этди. 2003 йилда Гонгкокда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг ҳакамлари сафида бўлди. 2004 йилда Грецияда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларининг саралаш мусобоқаларида реферилик қилди. Шу йили Бутунжаҳон ҳаваскор боксчилар ассоциациясининг ҳаками даражасига эга бўлди.

2012 йилда эътиборан Бокс бўйича Ўзбекистон ҳакамлар ҳайъати раиси.

AIBA – Бутунжаҳон ҳаваскор боксчилар ассоциациясининг ҳалқаро тоифасидаги ҳаками, уч юлдуз соҳиби Баҳодир Жуманиязовни Олимпиада ўтказиладиган юрт – Лондонга кетиш арафасида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи П.Р.Бобожонов қабул қилган эди.



- Биз, хоразмликлар, телеэкран қаршисида худди спортчиларга ишқибозлиқ килганимиз каби Сиз ҳакамлик қилидаган ўйинларни ҳам диққат билан кузатамиз. Ишонамиз-ки, ўзингизнинг одил қарорларингиз билан Ўзбекистон, қолаверса Хоразм элини ҳам бутун дунёга яна бир бор танитасиз. Бу йўлда Сизга ва бевосита ўйинларда қатнашадиган хоразмликларга омад тилаб қоламиз, - деди учрашувда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи П.Р.Бобожонов.

- Олимпиада ўйинларида ҳакамлик қилиш бахти насиб этганидан бошим осмонга етди, - деди Баҳодир Жуманиязов. – Лондон олимпиадасида ўзбекистонликлар, қолаверса AIBA – Бутунжаҳон ҳаваскор боксчилар ассоциацияси раҳбариятининг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

Юқорида таъкидланганидай, хоразмликлардан ҳакам Баҳодир Жуманиязовдан ташқари Лондонда ўтаётган XXX Олимпиада ўйинларида велесипедчи Мурод Холмуродов, ХIV Параолимпиада ўйинларида эса Муяссар Ибрагимовалар иштирок этмоқдалар.


Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати