Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ОРОЛ МАСАЛАЛАРИ ЕЧИМИ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК
28.10.2014

Орол муаммоси экологик, ижтимоий-иқтисодий оқибатлари жиҳатидан XXI асрдаги энг катта фалокатлардан бири деб ҳисобланмоқда. Бу  муаммонинг умумбашарий тусда эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон БМТнинг Орол бўйича махсус комиссиясини тузиш, шу муаммо бўйича БМТ раҳбарлигидаги халқаро конференция ўтказиш ташаббускори  бўлди.
1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида сўзга чиқиб, дунё ҳамжамияти диққат-эoтиборини Орол денгизи фожиасига қаратди. Юртбошимиз Орол муаммоси нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё миқёсидаги глобал     муаммо эканлигини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, 1995 йил 24 октябрда Давлатимиз раҳбари БМТ тузилганлигининг эллик йиллиги муносабати билан Бош Ассамблеянинг махсус йиғилишида ҳам Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик фожиа, бутун ер юзини қамраб оладиган биосфера, ўн миллионлаб кишиларнинг ҳаёт шароити, саломатлиги ва наслига ҳалокатли таъсир кўрсатувчи муаммо эканлигига алоҳида тўхталиб, уни халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТнинг ташкилотчилик фаолиятисиз ҳал этиш мумкин эмаслигини таъкидлаган эди.   
Мазкур  муаммо  бўйича  БМТ  ва  Ўзбекистон ўртасида ўзаро ҳамкорлик  механизми   ишлаб чиқилди. БМТ ва Марказий  Осиё давлатлари раҳбарларининг 1993 йил мартда Қизил Ўрдада, 1994 йил  январда Нукус шаҳрида, 1994 йилнинг март ойида  Тошҳовузда учрашувлари ўтказилди. 1995 йил 20 сентябрда Нукус шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва ҳалқаро ташкилотларнинг Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантириш   муаммолари бўйича Декларацияси қабул қилинди.
Шундан сўнг, 1997 йил февралда Марказий Осиёдаги беш давлат бошлиқлари ва БМТ вакиллари иштирокида Олмаота учрашуви ташкил қилинди. Унда Орол муаммосини ҳал этиш бўйича ташкилий тузилмаларни такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.  Оролни қутқариш  Халқаро фондининг таркиби ва ижроия қўмитаси тузилди.
1991 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЭП) Орол денгизи фожиасининг қамрови ва жиддийлиги борасида дастлабки баҳолашни амалга оширди. 1992 йил Жаҳон банки (ЖБ) миссияси Орол денгизи ҳавзаси ва Орол бўйи ҳудудидаги ҳаётга экологик, институционал ва ижтимоий-иқтисодий баҳо бериш бўйича иш бошлади. Натижада Жаҳон банки миссияси Орол денгизи танглиги оқибатларини енгиллаштириш бўйича уч босқичли дастурни ишлаб чиқди.
2010 йил 4-5 апрель кунлари БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистонга ташриф буюриб Нукус шаҳрида Орол бўйидаги экологик вазиятни яхшилаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган тақдимот маросимида иштирок этди ва Орол бўйидаги экологик вазият билан яқиндан танишди. Президент Ислом Каримов билан учрашганида, "Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги умумий масалаларни ҳал этиш доирасида ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан биргаликда ишлашдан мамнунман. Орол денгизини кўриб, бу фалокатнинг бутун минтақа экотизимига етказган салбий таъсири нечоғлик катта эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Мураккаб экологик шароитда яшаётган одамлар билан      учрашдим. Қарийб бутун минтақа аҳолиси бошдан кечираётган офатни тасаввур қилишнинг ўзи оғир", дея таъкидлаб,  давлатимиз раҳбарининг бу борадаги  ташаббуслари нақадар асосли ва муҳим эканлигини яна бир бор эoтироф этди.
Пан Ги Мун Орол муаммосини ҳал этишга кўмаклашишга, ушбу экологик фожиа оқибатларини бартараф қилиш учун БМТнинг эксперт салоҳияти, молиявий ва бошқа ресурсларини жалб этиш борасида барча саъй-харакатларни сафарбар қилишга тайёр эканини билдирди.
БМТ Бош Ассамблеясининг қарори билан 2005-2015 йиллар "Сув ҳаёт учун" ҳаракати халқаро ўн йиллиги эълон қилинди. Ўзбекистон бу ҳаракатда фаол қатнашмоқда.
Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқилган "Оролни қутқариш халқаро жамғармасига БМТ Бош Ассамблеясида унинг кузатувчилик мақомини бериш" тўғрисидаги резолюция унинг 63-сессиясида барча аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган муҳим ҳужжатлардан бири бўлди. Пан Ги Мун Марказий Осиё давлатлари томонидан Оролни қутқариш ҳалқаро  жамғармаси доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни тўла қўллаб-қувватлади.
Орол денгизи муаммоларини ҳал этиш сув-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш масалалари билан бевосита боғлиқ. Шу ҳолни назарда тутиб, Ўзбекистон БМТ конвенцияларига биноан трансчегаравий  дарёлардаги барча гидроэнергетика   лойиҳаларини БМТ шафелиги остида  халқаро экспертизадан ўтказиш нуқтаи назарини қатoий илгари суради.
Президентимиз раҳнамолигида Орол ва Оролбўйида вужудга келган муаммоларга барҳам бериш  мақсадида кенг миқёсда амалий ишлар изчил равишда олиб  бориляпти.  Урганч шаҳрида ўтказиладиган халқаро анжуман ҳам Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилаётган Ўзбекистон томонидан таклиф этилган ва БМТ Бош Ассамблеясининг 68-сессиясида расмий ҳужжат сифатида тарқатилган "Орол денгизи қуришининг оқибатларини бартараф этиш ва Орол бўйида экотизимлар ҳалокатининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури"ни амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда Орол глобал, кенг кўламли, бутун сайёрамизга дахлдор муаммолардан биридир. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон ва БМТнинг бу борадаги ўзаро ҳамкорлиги катта аҳамиятга эга. Чунки бу ҳамкорлик самараси минглаб инсонлар тақдирини, турмуш тарзини янада яхшилашга хизмат қилади.