Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ОРОЛ: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР
28.10.2014

Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудуди маъмурий жиҳатдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган бўлиб,  Амударё ва Сирдарёнинг қуйи қисми ҳамда денгиз атрофидаги ҳудудларни, шунингдек, денгиз сатҳининг пасайиши натижасида унинг шимоли-шарқий ва жанубий қисмида вужудга келган Орол чўлини ўз ичига олади.

Яқин ўтмишда унинг майдони ороллар билан бирга деярли 68,0 минг кв. км. ни, сувининг ҳажми 1000 куб км. ни ташкил этган. Ўртача чуқурлиги 50,5 м. атрофида бўлган.
Орол денгизига XX асрнинг 60-йилларигача Амударёдан 38,6 куб км. Сирдарёдан 14,5 куб км. сув келиб, 5,5 куб км. ер ости сувлари ҳам қўшилиб турган. Аральск ва Мўйноқ каби йирик портлари бўлган денгизда кемалар қатнови мавсуми 7 ой давом этган. 
Денгиз чўл минтақасида жойлашганлиги сабабли унинг юзасидан ҳар йили 1м. қалинликдаги сув буғланган. Ўтган асрнинг бошларидан унинг суви сатҳи пасая бошлади. Масалан, бундан ярим аср муқаддам Орол денгизига дарёлардан ёмғирлар билан бирга йилига ўртача 65 куб км. сув келиб, сув юзасидан эса 66,10 куб км. сув буғланиб турган. Сув сатҳи айниқса, ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб суғориладиган экин майдонларининг кенгайтирилиши, Амударё ва Сирдарё сувларининг суғориш мақсадлари учун кўплаб ишлатилиши оқибатида сув сатҳи кескин пасайиб, қум майдонлар кенгая бошлаган. 
Шамол эсганида денгиз ўрнида пайдо бўлган Оролқумдаги туз ва тупроқ заррачаларидан иборат чанг ҳавога кўтарилиб, узоқ масофаларга тарқалади. Қуриган денгиз тубидан йил давомида 15 млн. дан 75 млн. тоннагача  чанг кўтарилиши кузатилган.  Кенглиги 40 км. узунлиги 400 км. га етадиган тузли чанг тўфонлар таъсирида Оролқумдан ўнлаб, ҳатто юзлаб км. масофага тарқалиб, табиий ўтлоқлар, экинзорлар, боғлар, шаҳарлар ва қишлоқлар устига ёғиляпти.  Унинг чанги ҳатто Тянpшанp ва Помир тоғлари чўқ-қиларигача етиб бориб, у ерлардаги музликларнинг эришини          тезлаштириб юборган. 
Чўлланиш ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Орол денгизининг қурий бошлаши натижасида иқлим янада континенталлашиб, қишки совуқ ўртача бир мунча пасайди, ёзги ҳарорат эса икки даражага кўтарилди. Бунинг натижасида совуқ кунлар эрта тушиб, экинларнинг пишиб етилиши кечика бошлади. 
Оролбўйи ҳудудида вужудга келган экологик танглик аҳоли саломатлигига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Аҳоли ўртасида юрак-қон томири, ошқозон-ичак, нафас олиш органлари касалликлари (ўпка сили, астма, бронхит) кўпайди. Ҳудудда камқонлик касаллиги анча ошганлиги кузатилмоқда.
Бу ҳол минтақа табиати, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига ҳам катта зиён етказди.  Сув заҳираларининг камайиши ва шўрланиши натижасида яйловларда чорва учун озиқ бўладиган ўсимликлар турлари ва сифати камайиб, ўтлоқлар, тўқайлар майдонлари қисқарди. Уларнинг ўрнини қур-ғоқчиликка чидамли юлғун, шувоқ каби чўл ўсимликлари эгалламоқда. 20-асрнинг иккинчи ярмида Амударёнинг қуйи қисми тўқайларига зарар етиши билан бу жойлардан йўлбарс, бухоро буғуси каби ҳайвонлар йўқолиб кетди. Жанубий Оролбўйидаги 60 турдан ортиқ қушлардан 26 тури, Оролбўйи сув ҳавзаларида тар-қалган 28 тур балиқдан 11 тури, жумладан Амударё куракбуруни, бакра балиғи, Орол мўйловдори йўқолиб кетаётгани ташвишли ҳолдир. 
Орол муаммосининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм воҳаси  ҳудудларига бўлган салбий таъсири ва  келтириб чиқарган муаммолар давлатимиз томонидан бартараф қилинмоқда. Тоза ичимлик сувини олайлик.  Хоразм вилояти шаҳар ва туманлари марказларининг тоза ичимлик суви билан таъминланиши 2014 йил 1 январига бўлган маoлумотга кўра 84,9 фоизни қишлоқ аҳолисининг таъминланиш даражаси эса 65,8 фоизни ташкил қилади. Вилоятда тоза ер ости сув заҳираси мавжуд бўлиб, ҳозирча аҳолининг бир қисми ер ости тик қувурли ва қазилма тош  қудуқлардан фойдаланмоқда. Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва вилоят ДСЭНМ ходимлари томонидан ер ости сувлари сифати таҳлил қилиниб борилмоқда ва бу жараён қаттиқ назорат остига олинган. Воҳада сувнинг қаттиқлик даражаси анча юқори, бу ҳолат Амударё сувининг йиллик миқдорига ҳам боғлиқ бўлиб сув танқислиги йилларида унинг шўрланиш даражаси 2 млг.литргача кўтарилади.  
Оролнинг иккинчи салбий таъсири суғориладиган ерларни шўрланишга олиб келувчи омилидир. Президентимизнинг "Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонининг қабул қилиниши мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида олға ташланган жуда муҳим қадам бўлди.  
Вилоятда 2008-2012 йилларда 6827 км. дан ортиқ коллектор-дренаж тармоқлари тозаланди, кенг-кўламда таoмирлаш-реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Ўтказилган мелиоратив тадбирлар натижасида сўнгги вақтда ер ости сувлари сатҳининг 32 см. пасайишига эришилиб, ерларнинг юқори даражадаги шўрланиши 4697 гектарга камайтирилди.  Бунинг самарасида 2008 йилга нисбатан пахта ҳосилдорлигининг 23,6 ц. дан 25,1 ц. гача, буғдой ҳосилдорлигининг эса 43,6 ц. дан 48,8 ц. гача кўтарилишига эришилди. Президентимизнинг ушбу Фармони кўрсатмаларини бажаришга қарата 2013-2017 йилларга мўлжалланган ҳукумат дастури ишлаб чиқилиб, унинг ижроси  таъминланмоқда. 
Оролнинг салбий таъсирига барҳам бериш, инсонлар саломатлигини муҳофаза қилиш, мамлакатимизда яшаётган барча фуқароларнинг соғлигини кафолатлаш, соғлом авлодни шакллантиришга қарата кўламдор ишлар олиб борилмоқда. 
Демак, бу борадаги ишлар самарадорлигини таъминлаш учун мазкур ҳудудда яшовчи фуқароларнинг ҳам масoулиятини оширишимиз, шаҳру қишлоқларимизни тўла кўкаламзорлаштиришимиз, сунoий ўрмонлар, истироҳат боғлари ташкил қилишимиз лозим. Шундагина экологик муаммолар таъсири яшил биологик қалқонлар ҳисобига бартараф қилинади. 
Президентимизнинг 2014 йил 5 августда қабул қилинган фармойишига биноан "Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш" мавзусида Урганч шаҳрида ўтказиладиган халқаро конференцияда экологик аҳволни яхшилаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилиши, шак-шубҳасиз.