Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Оромгоҳлар ёшларимизнинг севимли масканига айланади
03.06.2009

Ўқувчиларнинг ёзги таътил кунлари бошланди. Эндиликда, кўплаб ўғил-қизларимиз ёзги таътилларини мароқли ўтказиш мақсадида оромгоҳларга отланишади. Очиғи, яна бир неча кундан сўнг, ушбу масканлар болажонларни бағрига олади.

Бу йил вилоят миқёсида 41 та болалар дам олиш ва соғломлантириш оромгоҳлари фаолият юритади. Оромгоҳларда мавсум давомида етти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган 11720 нафар ўқувчи ҳордиқ чиқариши кўзда тутилган. Урганч туманидаги “Шодлик” болалар дам олиш масканида 2009 йилги ёзги оромгоҳлар фаолиятини намунали ташкил этишга бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда шаҳар ва туманлар ҳокимлари ўринбосарлари, вилоят корхона ва ташкилотлари, шунингдек оромгоҳлар раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Раҳимбой Матрасулов ва раис ўринбосари Одамбой Болтаев оромгоҳларни мавсумга тайёргарлиги ва мавсум бошланишига саноқли кунлар қолганлигига қарамай, баъзи оромгоҳлар ҳанузгача тўлиқ таъмирдан чиқарилмаганлиги, озиқ-овқат ва мева-сабзавотлар таъминоти бўйича тегишли савдо ташкилотлари ва фермер хўжаликлари билан шартномалар имзоланмаганлигини таъкидлашди. Оромгоҳлар раҳбарларининг вазифалари нимадан иборат эканлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Семинар ишида қатнашган вилоят ҳокими О.Оллаберганов болаларнинг дам олиш ва соғломлантириш масканларида ечимини кутаётган масалаларни атрофлича таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш борасида йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берди.

Семинар сўнгида кўриб чиқилган масалалар бўйича чора-тадбирлар белгиланди.