Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ОРЗУЛАР ҚАНОТИДА
07.05.2010

Шу йилнинг 14 – 26 август кунлари Сингапурда ёшлар ўртасида I Олимпиада ўйинлари ўтказилади. Ҳозирча ўн саккиз нафар спортчимиз ушбу нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритган. Улар орасида ҳазорасплик дзюдочи Гулноза Матниёзова ҳам бор.

– Гулнозани 10 ёшида Урганч Олимпия захиралари коллежи қошидаги ихтисослаштирилган спорт мактабига олиб боргандим, – дейди отаси, жисмоний тарбия ўқитувчиси Жумабой Матниёзов. – Гулноза дзюдони танлади. Олдинига спортнинг бу тури унга оғирлик қилмасмикан, деб хавотирга тушдим. Аммо қизим тинимсиз машғулотларда ўзининг қатъий иродасини намойиш қилди. Қисқаси, танлаган спорт турини севишини исботлади. Хавотирга асло ўрин қолмади. Албатта, ундаги истеъдодни рўёбга чиқаришда устозларининг ёрдами катта бўлди.

Гулноза Матниёзова дастлаб туман, шаҳар, вилоят миқёсидаги беллашувларда қатнашиб, тенгдошлари орасида ғолибликни қўлдан бермай келди. Халқаро турнирлардаги биринчи муваффақиятига эса 2008 йилнинг июнь ойида эришди. 14 ёшли қизалоқ Яман Араб Республикасида ўгказилган Осиё биринчилигида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди. 2009 йил ҳам Гулноза учун омадли келди. Август ойида Венгрия пойтахти Будапештда ўтказилган жаҳон биринчилигида финалгача бўлган барча беллашувларда ғалаба қозонди. Финал беллашувида япониялик спортчига кичик фарқ билан имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. Муҳими, ушбу натижа Гулноза учун Сингапур Олимпиадасига йўл очиб берди. Ноябрь ойида Ливан давлати мезбонлик қилган қитъа биринчилигида зафар қучиб, икки карра Осиё чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди.

– Шогирдим ҳар бир машғулотга жиддий қарайди, – дейди унинг мураббийси Тамара Югай. – Машқларни эринмасдан, маромига етказиб бажаришга интилади. Унинг тиришқоқлиги ғалабага эришишида муҳим омил бўлмокда. Гулноза Сингапурда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида ҳам, албатта, совриндор бўлишига ишонаман.

Эндигина 15 ёшга тўлган Гулнозанинг орзулари бисёр. Бугун унинг олдида ягона мақсад мужассам. У ҳам бўлса, ёшлар ўртасидаги Олимпиада ўйинларида зафар қучиб, Ватанимиз байроғини баланд кўтариш. Ушбу нуфузли беллашувда унга республика ва халқаро мусобақаларда тўплаган тажрибаси қўл келиши, шубҳасиз.

Халқ сўзи