Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ОШКОРАЛИК ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА
31.10.2013

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим жараён - жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслахатчилари сайловига қизғин тайёргарлик давом этмоқда. Яқинда ташкил этилган амалий семинарда хам бу муҳим тадбирга тайёргарлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Семинар иштирокчиларига сайловнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, кўмаклашувчи комиссиялар, ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари, шунингдек, сайловни ўтказиш тартиби, якунларини эълон қилиш юзасидан кенг тушунча ва маълумотлар етказилди. Айниқса, конун талабларидан келиб чиққан ҳолда бу йил сайланажак 39 нафар фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг маслаҳатчилари номзодларини кўрсатиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Туман миқёсида 9 та ишчи гуруҳлари тузилди. Уларнинг таркибида кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга, ҳуқуқий жиҳатдан саводхонлиги кучли фаоллар жамланган. Улар аҳолига бу йилги сайловнинг янги таҳрирдаги қонун талаблари асосида ўтказилиши боис ушбу қонунга киритилган ўзгартиш ва кўшимчалар мазмун - моҳиятини ҳар томонлама чукур тушунтирмокдалар.Туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ҳ.Ҳасанов, туман Давлат нотариал идораси нотариуси С.Бобожонова ва ишчи гуруҳларининг бошқа аъзолари корхона ва ташкилотларда, муассасаларда, маҳаллаларда хонадонларда суҳбатлар ўтказиб, бўлажак сайловнинг қонун талаблари ҳамда фуқаролариинг фаоллиги, уюшқоқлик ва демократия тамойиллари асосида ўтиши учун тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтирмокдалар. Бу йилги сайловлар янгича ташкилий-ҳуқуқий шароитда ўтказилиши режалаштирилган.
Хусусан, янги таҳрирдаги қонунга кўра, кўмаклашувчи комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳлари ваколатлари кенгайтирилди. Айни пайтда уларнинг зиммасидаги масъулият ҳам янада ошди. Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимларига номзодларга қўйиладиган талаблар ҳам кучайтирилган. Жумладан, фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, сайловга қадар бевосита шу ҳудудда камида беш йил яшаётган, ташкилотчилик қобилиятига, хўжалик юритиш, тадбиркорлик соҳасида етарли иш  , шунингдек, ҳаёт тажрибасига  , аҳоли ўртасида обрў - эътиборга эга бўлиши лозим. Худди шунингдек, маслаҳатчи лавозимига номзоди қўйиладиган фукаролар зиммасидаги талаблар ҳам масъулиятлидир.
Сайловолди суҳбатларда аҳолига, сайлов конунчилигига доир саволларга малакали мутахассислар жавоблар беришмоқда. Турмушимизнинг янада обод , ҳаётимизнинг тобора фаровон бўлиши сайловнинг ҳар жиҳатдан намунали ўтиши билан ҳам боғлиқ. Буни чукур ҳис қилганимиз ҳолда ҳозирлик давомида асосий диққат-эътибор холислик ва ҳаққонийликни таьминлашга қаратилмоқда.
Раиса СУЛТОНОВА,
Халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссииси раиси ўринбосари.

“Хоразм хақиқати”,  2013 йил, 26 октябрь. № 86 (19016)


2013 йил -Обод турмуш йили