Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ОТА – ОНАЛАР ХОТИРЖАМ БЎЛИШЛАРИ МУМКИН
06.04.2015

     Урганч шаҳрида бўладиган “Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоятда 16 та ишчи гуруҳи ташкил этилган. Ҳар бир гуруҳ зиммасига алоҳида вазифалар юклатилган.
Беллашув иштирокчиларининг турар жойлари, овқатланиш ва мусобақалар ўтказиладиган жойларда тиббий ва санитария хизматини ташкил этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. Худаяров бошчилигидаги ишчи гуруҳ фаолияти билан танишдик. “Умид ниҳоллари-2015” бош штабидаги 8-гуруҳ хонасида 1-сон оилавий поликлиника бош шифокори ўринбосари Алланазар Алланазаров телефонда гаплашаётган экан. Ўзимни таништириб, мақсадга кўчдим. Алланазар деворга осилган картага қараб олиб борилаётган ишлар хусусида кенг, батафсил маълумот берди:
- Гуруҳимиз ходимлари тиббий анжомлар билан жиҳозланган “Ҳундай” русумли машиналарда меҳмонларни Амударёнинг Чолиш кўпригида, Урганч халқаро аеропортида ва Урганч темирйўл вокзалида кутиб оладилар. Спортчилар турар жойларига келиб жойлашгунча уларга ҳамроҳлик қиладилар. Меҳмонлар жойлашадиган ётоқхоналарнинг ҳар бирига биттадан “тез тиббий ёрдам” машинаси беркитилган. Врач, ҳамшира ва ҳайдовчидан иборат кичик гуруҳ икки сменада навбатчилик қилади. Врачларимизнинг ҳаммаси тажрибали. . .
Кейинги мулоқотимиз вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 1-ўринбосари Ғайратжон Ғоипов билан телефон орқали давом этди:
- Мусобақалар давомида тиббиёт ходимларининг ким қайерда хизматда туриши белгиланиб, ҳаммаларига вазифалари тушинтирилган. Спортчилар жойлашадиган барча биноларда тиббиёт хоналари мавжуд бўлиб, унга ажратилган 32 турдаги тез тиббий ёрдам анжомлари, 34 турдаги дори дармонлар сўрғичланиб тахт қилиб қўйилди. Урганч олимпия заҳиралари коллежига қарашли 3 та талабалар турар жойида 3 нафар врач ва бундан ташқари 1 та тиббий пункт, ТАТУнинг Урганч филиали, Урганч тиббиёт колежи ва 2-сонли академик лицейга қарашли ётоқхоналарнинг ҳар бирида 1 нафар, УрДУга қарашли талабалар турар жойларида 4 нафар малакали врач хизмат кўрсатади. Барча ётоқхоналарда врачларнинг тунги навбатчилиги йўлга қўйилади. Мусобақаларнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимларида “Олимпия” ўйингоҳининг ташқарисида 4 томонда 4 та реанимобил тиббий хизматга тайёр туради. Ўйингоҳ ичкарисида 1 та тиббий пост ташкил этилади. Постда 1 нафар врач, 1 нафар ҳамшира ва 2 нафар носилка кўтарувчи эркак тиббий ходим спортчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши кўзда тутилган. Ўйингоҳнинг яна бир жойига қўшимча пост ташкил қилишни режалаштираяпмиз.
Штабдига хонада файлпапкаларда зарур маълумотлар жамланган бўлиб, ҳар бир иш юзасидан намуналар сувратларда акс этиб турарди. Қоғозда баён қилинган ҳисоботларни кўздан кечираётганимда унинг мазмунини қисқа ва лўнда қилиб айтиб турди. Спорт мусобақалари асасан бир жойда – вилоят марказининг “Йошлик” шаҳарчасида янгидан барпо этилган спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Спортнинг 17 тури бўйича мусобақалар ўтадиган жойларда йетарлича тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатадилар. Булардан ташқари спорт мажмуаси олдида кўчада ҳам 2 та жойда тез тиббий ёрдам машинаси заҳирада қўйилади.
“Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақалари давомида иштирокчиларнинг турар жойлари, овқатланиш ва мусобақалар ўтказиладиган жойларда тиббий ва санитария хизматини намунали ташкил этишга масъул бўлган тиббий ходимлар билан режа асосида ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилиб турибди.
Демак, нуфузли спорт анжуманида ўз кучини синаб кўришга аҳд қилган ўғил-қизларимизнинг ота-оналари мусабақалар пайтида болалари соғлигидан хавотир олмасалар ҳам бўлади.

Маҳмуд Ражабов.