Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ПАҲЛАВОН МАҲМУД МАҚБАРАСИ
14.11.2015

   Хивада табаррук қадамжолар кўп. Улардан бири қадим қалъанинг “Ичон-Қалъа”сида жойлашган Паҳлавон Маҳмуд мақбарасидир. Мақбара XIV асрда қурилган. Унда буюк файласуф шоир, кураги ерга тегмаган паҳлавон, моҳир ҳунарманд, элпарвар инсон - Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) жасади кўмилган.
   Паҳлавон Маҳмуд мақбараси вақт ўтиши билан кўпгина хукмдорлар томонидан азиз саналиб обод қилинган. Мақбарада Абулғозихон, Анушахон ва Арангхонларнинг қабри борлиги, улар хукмдорлик қилган даврларида ҳам шоир қабри обод бўлганлигидан далолат беради. 1701-1702 йилларда Хива хони Шоҳниёзхон мақбарани янгидан қуради, бу даврдан мақбарага кираверишдаги эшик ёдгор қолган. Турунч, мадоҳил ва бошқа ислимий гуллар билан безатилган, эшикда Қуръон ояти, Хадис ва шеърий тарихлар битилган.
   “Хаста дилларни дуоларини мустажоб қилгувчи бу нурли бино Шах Ниёзхон томонидан 1702 йилда таъмирланиб қудуқ ҳам қазилган. Унинг ўзи ҳам шу жойга дафн қилинган. Ўймакор уста Нодир Муҳаммад”.
   Катта хонақони (баландлиги 25 метрлик) тепасига усталар ислимий нақшлар билан бирга, безак орасидаги китобларга Паҳлавон Маҳмуднинг 22 та рубоийси, усталарнинг исмлари, ҳадисларни, тарихларни ўзи ижод қилган форс тилида битганлар. Бундан ташқари қабрхонага кираверишдаги эшик тепасига шоирнинг ҳаётда мардларга эргашиш, номардлардан узоқда юриш ҳақидаги ушбу рубоийси форс тилида мақбарада мангу макон топган улуғ зот буюк сиймо Паҳлавон Маҳмуд 1247 йилда Хива шаҳрида пустиндўз ҳунарманд оиласида туғилган. Ёшлик йилларида ота касби пўстиндўзлик билан шуғулланган, сўнгра хат-савод чиқариб, буюк шоир-файласуф даражасига эришган. У жуда забардаст паҳлавон бўлиб, 79 йиллик ҳаётида бирон марта кураги ерга тегмаган. Паҳлавон Маҳмуд ҳақида кўплаб ривоятлар сақланиб қолган: “Хоразмшоҳлар пойтахти Гурганч мўғуллар томонидан вайрон қилингандан кейин, унинг аҳолиси ҳар томонга тарқалиб кетган. Шу жумладан, Паҳлавон Маҳмуднинг онаси ҳам хомиладор холида Хива атрофига етиб келиб хозирги Қиёт қишлоғида ўғил туққан. Бу бола 15 ёшга етгач мард курашчи, машҳур паҳлавон бўлиб ном чиқарган. У узоқ мамлакатдаги бир подшони зўр паҳлавонларини енгган. Подшо хивалик паҳлавоннинг кучига қойил қолиб унга “Сенга нима керак бўлса сўрагин” - дебди. Паҳлавон Маҳмуд подшога: - Менга бир ҳўкизни хоми (териси) га сиққан ватандошларимни озод қилиб беринг”, деб жавоб қилибди. Подшо рози бўлибди ва ҳўкиз терисини келтиришини буюрибди. Паҳлавон Маҳмуд теридан ингичка тасмалар ясаб, бир-бирига улаб, узун камар етгунча одамларни олиб Хивага қайтган, ўзи билан қайтиб келган одамларни шаҳар ташқарисидаги “Шихлар” қишлоғига жойлаштирган Хозирги вақтгача қишлоқ аҳолисини кўпчилиги 1920 йилгача бўлган даврда Паҳлавон Маҳмуд мақбарасида хизматда бўлган деб айтишади. Донишманд ва элпарвар инсонни замонасини илғор ва ҳурфикрли олими, катта истеъдод ва заковат эгаси, шоирлик мушоҳадаси жихатидан “Хоразм Хайёми” деб аташган.
   Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини сайёҳлap зўр қизиқиш билан томоша қилишади. Янги оила қураётган ёш келин- куёвлар яхши ниятлар билан мақбарани зиёрат қилишлари одат тусига кирган.

М.АБДУРАСУЛОВ,
 “Ичон-Қаъла” дивлат музей-қўриқхонаси
Вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати