Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Пайшанба-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни
22.12.2017

Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак

Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуси билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жойларда профилактика тадбирлари ўтказилмоқда. Таҳлиллар мазкур тадбирлар доирасида Хоразм вилоятида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бераётгани, содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан кескин камайганини кўрсатмоқда.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси белгиланиб, тегишли ”Йўл хариталари” ишлаб чиқилди, ,-дейди Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи,подполковник Сардор Раҳимов.- Ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бунга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш борасида ҳудудий секторлар раҳбарларининг масъулияти оширилди.Ушбу тадбирлар доирасида 160 мингта буклетлар тайёрланиб аҳолига тарқатилди, 1000 дан ортиқ баннерлар кўча ва хиёбонларга илиб қўйилди.Маҳаллий телевидениеда "102 вақти” кўрсатуви ташкил қилинди. Жиноят содир қилишга мойил бўлган 8719 нафар шахсларнинг турмуш тарзи ўрганилиб,профилактик-огоҳлантирув ишлари ўтказилди.Олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида жорий йилнинг 10 ойи давомида вилоятда умумий жиноятчилик кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайишига эришилди.Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятдаги 198 та ёки мавжуд маҳаллаларнинг 40 фоизида бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Вилоятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирлари доирасида амалга оширилган эътиборга молик янгиликлардан бири – "Жамоатчилик назорати” масканларининг ташкил қилиниши бўлди. Хоразм вилояти ҳокимининг 2017 йил 26 майдаги қарори билан "Фуқаролар йиғини қошида "Жамоатчилик назорати” масканини ташкил этиш тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Шу асосда 496 та маҳаллаларнинг 442 тасида "Жамоатчилик назорати” масканлари фаолияти йўлга қўйилиб, ҳар куни минг нафардан ортиқ маҳалла вакиллари ушбу тадбирга жалб қилинмоқда.

Жиноятларнинг 53,6 фоизи тунги вақтларда содир этилаётганини инобатга олиб ҳуқуқ-тартибот идоралари, кенг жамоатчилик вакиллари, Ёшлар иттифоқи ташкилоти фаоллари билан ҳамкорликда "Тун” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.Ушбу тадбирнинг самарадорлигини ва унга жалб қилинган ходимларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Ёшлар иттифоқи ташкилотининг 540 нафар аъзолари махсус кийим-бош, 370 та автомашиналар эса маёқчалар билан таъминланди. .

Вилоятда 120 нафар профилактика инспекторларининг хизмат уйлари ҳамда имтиёзли кредит асосида енгил автомашиналар билан таъминланиши уларнинг зиммаларидаги вазифаларни янада самарали бажаришлари учун шарт-шароитлар яратди.Бу ҳам маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни, огоҳлик ва ҳушёрликни таъминлашда муҳим омил бўлаётир.

Хоразм вилоятидаги тарихий ёдгорликларни томоша қилиш,шунингдек экологик ва тиббий туризм йўналишларида ҳар йили 50 мингга яқин хорижий ва 665 минг атрофида маҳаллий сайёҳлар воҳага ташриф буюради.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрда қабул қилинган "Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида амалга оширилаётган "Хавфсиз туризм” концепцияси дам олувчиларнинг хавфсизлигини кафолатлаш, сайёҳлик намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида жамоат тартибини сақлашни назарда тутади.Шу мақсадда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси тизимида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасини тузилиб,унда юқори малакали ҳамда хорижий тилларни биладиган мутахассислар фаолият олиб боради. Шунингдек Хива шаҳрининг аҳоли гавжум жойлари,меҳмонхоналар,кўча ва хиёбонларга 215 та видеокузатув камераларини ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилади.

Жорий йилнинг 25 ноябридан 25 декабригача "Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” шиори остида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш ойлиги ўтказилмоқда.Ушбу ойлик доирасида маҳаллаларда,меҳнат жамоаларида, ўқув масканларида ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатларида жамиятда қонун устуворлиги, адолат, тинчлик-осойишталик ва тотувликни сақлаш умуминсоний қадриятларимизнинг асоси эканлиги таъкидланиб,айниқса ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Маҳалла фаоллари,кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар вилоятни жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлардан холи ҳудудга айлантиришга хизмат қилади.

Одилбек Одамбоев,

"Халқ сўзи” мухбири