Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ҚАЛАМ ҚАДРИ
04.07.2012

Хоразмда матбаачиликка шох ва шоир, ўзбек адабиётининг забардаст вакили Муҳаммад Раҳимхон соний - Феруз даврида асос солинди. Турон заминида куртак отган кино, сувратчилик санъати, Хоразм олти ярим мақомини нотага олиш, маориф, маданият ривожи ҳам шу инсоннинг қаламравлиги билан боғлиқ. 1874 йилда Хивада Алишер Навоийнинг, Мунис ва бошқа шоирларнинг китоблари чоп қилиниши тарихий воқеадир. Отажон Абдолов, Ота Мискинов, Низомиддин Шамсиддинов ва бошқа қатор илк қалдирғочлар матбаачиликнинг кейинги ривожига йўл очиб бердилар.

Ҳар бир нарсанинг ривожи ва камол топиши, унинг илк қадамига бориб тақалади. Кино санъати тетапоялик даврида: “Деворда одамлар юриймиш” деган ҳайратли назар, бугунги кунга келиб кино санъатининг ақл шоширар даражадаги янги техникаларга асосланган янгиликлар оламига қизиқиш билан алмашди. Шунингдек, Хоразмда илк телевизион кўрсатувни ўтган асрнинг 60-йиллари бошида кўрганимизда куни келиб, кўплаб каналлар орқали хоҳлаган дастуримизни, хилма-хил кўрсатувларни томоша қиламиз деб ўйлаганмидик?! Уша даврларда эса тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, шеър ўқиш, қўшиқ айтиш биз учун катта мўъжиза бўлган. Шу соҳа ходимлари учун бу ер машаққатли ва қизиқарли ижод маскани бўлганини бугун бир оғиз сўз билан ифода этиш мушкул.

Хоразм телевидениесида биринчи кўрсатувни эфирга узатганлар кимлар экани ҳақида бугунги ёш авлод ҳар томонлама маълумотга эга бўлса, фойдадан холи эмас, албатта. Воҳа телевидениесининг биринчи катта муҳаррири, истеъдодли журналист, ташкилотчи раҳбар Қодир ака Матжонов шундай ҳикоя қилади: “Мен Урганч туманидаги “Пахтакорлар овози” газетаси муҳаррири бўлиб ишлаётган эдим. 1961 йилнинг 15 декабрь куни мени вилоят раҳбари ўз ҳузурига чақиртирди ва энди-энди ташкил бўлаётган телевидениега катта муҳаррир бўлиб борасиз, деди. Ахир, мен телевидениега тушунмасам, дея эътироз билдирмоқчи эдим. “Ҳеч ким туғилибоқ, мутахассис бўлиб чиқмайди. Тошкентга борасиз, ўрганасиз, лекин вақт зиқ, шу бугундан иш бошланг”, деди.

Ўша кунлари Тошкент телевидениесидаи ташкилий ишларга ёрдам бериш учун Хоразмга ташриф буюрган М.Мирагзамов билан учрашдим. У киши катта режиссёр, овоз режиссёри ҳамда ўзбек ва рус тилларида матн ўқийдиган сухандонлар топиш лозимлигини айтди. Вилоят маданият бошқармасида ишлаётган Раҳмат Омонов режиссёрлигида маданият уйларида кичик саҳнали пьесалар ўйналаётганидан хабарим борлигини айтиб, тавсия қилдим. Олтой Оллаберганов овоз режиссёри қилиб ишга олинди. Радиода берилган эълон билан диктор танловига қизлар, йигитлар кела бошлашди. Ўзбек ва рус тилларида ўқиш учун биринчи сухандонликка икки қиз - Шукуржон Полвонова ва Стелла Матвеевалар танланди. Биз Р.Омонов, О.Оллаберганов учовимиз эртасигаёқ Тошкентга жўнадик ва бир ҳафтага яқин Тошкент телевидениесида малака ошириб, қайтдик. 21-22 декабрь кунлари синов эфирларига чиқилди.

Биз биринчи эфирни катта тайёргарлик билан 1961 йилнинг 31 декабрь, янги йил оқшомига мўлжалладик. Вилоят хабарларини, ҳали видеокамерамиз бўлмаганидан, шу кунлари ишга қабул қилинган операторларимиз Барди Ҳусайинов ҳамда Ғани Дўстжонов жойларда олиб келган суратлари орқали намойиш қилдик. Соат 12 га 20 дақиқа қолганда вилоят раҳбари табрик сўзи билан эфирга чиқди. Шундан кейин “Карнавал оқшоми” кинофильмини эфирга узатдик. Ҳозир мен сизга осонгина “эфирга узатдик” деб гапиряпману тўғридан-тўғри эфирга ПТС машинасида ўтириб, одамларга намойиш қилиш жуда машаққат билан кечгани ҳозиргидек кўз ўнгимда турибди.

Кўпчилик одамларнипг уйида телевизор бўлмаганидан 1962 йилнинг 1 январь куни шаҳардан, Ғойбу қишлоғидан одамлар телемарказга оқиб кела бошлади. Телемарказ директори Рашидбойга айтиб, телевидение томига телевизор ўрнатдик, халқ томоша қилди...”

2010 йилда “Хоразм ҳақиқати” газетасининг 90 йиллиги ўтган чоғида бу даргоҳда ишлаётган ижодкорлар юз-кўзларидаги шодмонлик, руҳиятидаги кўтаринкиликни кўриб, ботинда соҳа иши қанчалар қийин, машаққатли бўлса ҳам ишлаш масъулияти, яратувчанлик шарафининг қавий қудратини туйдим. Ва хаёлимдан Хива тошбосмаси замирида чоп қилийган газетанинг илк мухбирлари Худойберган Девонов, Умар Қурбоний, Бекжон Раҳмонов, Ота махсум Партав кабиларни ва саккиз йилдан кейин газета номи ўзгариб, 1928 йилнинг 1 июлидан бошлаб, “Хоразм ҳақиқати” бўлиб чиқа бошлагани, уни элга, юртга танитишда фаол хизмат қилган инсонлар Эгам Раҳим, Эркин Самандар, Раҳим Бекниёз, Фозил Зоҳид, Қодир Матжонов, Отамурод Авазмуродов, Султон Нодирматов, Рўзмат Отаев, Неъмат Солаев, Хусайн Раҳмонов, Илья Нодиров, Юсуфбой Иброҳимов, Виктор Прутян, Зарифбой Иброҳимов, Солияжон Раҳимберганова, Дилбар Бекчонова, Исмоил Оллаберганов, Оллаберган Ражабов, Темур Шамаков... санайверсанг варақлар етмайди, барилари бир-бириларидан фаол, забардаст журналистлардир. Бугунги кунда ҳам, суюкли газетамиз ҳаёт билан ҳамнафас, тараққиёт йўлида ҳамқадамдир. Ижодий жамоа қалам қадрини баланд тутиб, жамоатчи мухбирлар, фахрий журналистлар билан ҳамкорликда, фаолияти мукаммаллашиб, маҳорати такомиллашиб, газетанинг ҳар бир сонини ўқишли, таъсирчан мақолалар ила воҳамиз, ватанимиз равнақини, мустақиллик меваларини, мустаҳкам оила маснадини ёритиб, собит қадам билан одимламоқда.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси