Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Қайта қурилаётган шаҳар
26.10.2015

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 декабрдаги “Урганч шаҳрининг Бош режасини амалга ошириш, ободончилик ва Хоразм вилояти аҳолисини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш тўғрисида”ги қарори асосида 2013-2020 йилларда Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти аҳолисини ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш ишларига жами 1579 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилиши режалаштирилган. Бугунги кунгача Дастурда белгиланган лойиҳаларнинг 1121.4 млрд. сўмлиги амалга оширилди.

 Жумладан: 
2013-2014 йилларда 609.0 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш белгиланган бўлса, бу кўрсаткич 849.3 млрд. сўмлик (139,4%) этиб бажарилди. 2015 йилга режалаштирилган 340,0 млрд. сўмлик ҳажм 1 октябр холатига 272.1 млрд. сўмлик (80%) қурилиш ишлари бажарилди. 
Объектлар кесимида олиб қаралганда “Урганч” халқаро аэропортида 61.5 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилиб,“300 ўринли учиб келиш” ва “300 ўринли учиш кетиш” заллари фойдаланишга топширилди. 
Тошкент ахборот-технологияси университети (ТАТУ) Урганч филиали 2013-2014 йилларда янги биноси қурилишида 19,4 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, 300 млн. сўмдан ортиқ замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Шунингдек, талабалар учун янгидан ётоқхона қуриб битказилди. 
“Олимпия заҳиралари” коллежида 2014-2015 йилларда 160 ўринли ётоқхона, 2 та спортзал ва 300 ўринли ошхона янгидан қурилди. Ўқув блоклари, мавжуд ошхона ва 2 та 250 ўринли ётоқхона капитал таъмирланди, шунингдек лаборатория ва диагностика биносининг фасадини таъмирлаш, магистрал иситиш тизими қувурларини таъмирланди. Ташқи ёритгичларни ўрнатиш, майса экиладиган майдонга суғориш тизимини ўтказиш, асфальт ётқизиш ишлари,жами 11.7 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилди. 
Урганч Давлат университетида 2015 йилда 506 ўринли ошхона биносини янгидан қурилди, 4 та 1058 ўринли мавжуд ётоқхона биноси капитал тамирланди, университет худудининг ички йўл ва йўлакларга асфалть ётқизилди, ташқи ёритгичлар ва суғориш тизими тўлиқ ўрнатилди.Ушбу ишларга жами 5.4 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланди. 
Урганч тиббиёт коллежида 2015 йилда 200 ўринли ётоқхона капитал таъмирланиб 1 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилди. 
2-сон академик лицейда бу йил 100 ўринли ошхона ва 200 ўринли ётоқхона капитал таъмирланди. Лицей худудидаги йўлакларга асфалть ётқизиш ишлари, ташқи ёритгичлар ва суғориш тизими тўлиқ ўрнатилди. Манзарали дарахтлар экилди. Жами 1.6 млрд. сўмдан ортиқ қурилиш монтаж ишлари бажарилди. 
Марказий стадионда 2014 йилда реконструкция ишлари бошланиб, трибуна, кириш қисмини тартибга солишга алоҳида эътибор қаратилди. 1000 дан зиёд манзарали дарахтлар ва майсалар экилди. 28.6 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилди. 
“Ёшлик” массивидаги объектлардан Спорт мажмуасидаги ёпиқ манеж мажмуаси, гимнастика зали, 2 та спортзал, бассейн қурилиши ва ободонлаштириш ишларига 55 млрд.сўм сарфланди. 
 Ҳудуддаги 190 ўринли болалар боғчаси 2,4 млрд. сўм сафрланиб реконструкция қилинди. Бугунги кунда объект фойдаланишда. 9.7 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, “Туризм ва меҳмонхона хизмати” касб-хунар коллежи фойдаланишга топширилди. 
Шунингдек, 3.3 млрд. сўм сарфланиб қурилган 315 ўқувчи ўринли мактаб бугун ишлаб турибди. 2-сон болалар мусиқа санъат мактабини қуришга 2,6 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, объект фойдаланишга топширилди. 
Тасдиқланган лойиҳа бўйича 101 та 2 қаватли коттедж типидаги уйлар қурилди. 
“Жайхун” меҳмонхонаси объектини реконструкция қилиниб Тиббиёт академиясига айлантириш ишлари ниҳоясига етмоқда. Бу ерда 2015 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 41.6 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилди. 
“Тинчлик” кўчасида янги “Бахт уйи”да 3,6 млрд.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Шунингдек, лойиҳа асосида майдон атрофидаги Ипотекабанк биноси қайта таъмирланиб, мусиқали фонтан ва музқаймоқ павильони янгидан қурилди. 
“Ёшлар кўли” объектида 12 млрд.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, фойдаланишга топширишилди. 
Амир Темур парки реконструкциясининг умумий қиймати 19.7 млрд. сўм бўлиб, бугунги кунгача 4.0 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилди. Бугунги кунда коммуникация тизимларини монтаж қилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.
Бугунги кунда 10-сонли махалла худудида 11 та ва Ёшлик массивида 8 та кўп қаватли уйларда қурилиш ишлари бошланиб, 61.7 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилди. Қолган 4 та кўп қаватли уйларни ўрнидаги эски биноларни бузилиб олиш ва ўрнини тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Шерозий кўчасидаги эски уйлар бузилиб, ўрнида 12 та янги замонавий 2 қаватли турар жойлар қурилди.
2013-2014 йилларда Урганч шаҳридаги 15 та маҳаллани намунавий маҳаллага айлантирилди, намунавий маҳаллаларда ички йўллар, йўлакларга асфальт ётқизиш, йўлаклар четига бордюрлар ўрнатиш ҳамда барча коммуникацияларни тартибга келтириш ишлари бажарилди.
Маҳаллаларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 21 та махсус техникалар сотиб олинди.
Шунингдек, 7 та махаллада янгидан замонавий намунавий махалла гузарлари қурилди. 2013-2014 йилларда “Ўзтрансгаз” компаниясининг маблағлари ҳисобидан 63 та объектда 30,4 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилди.
Дастурга асосан сув таъминоти бўйича 2013-2014 йилларда 120 та объектда 42 млрд. сўмлик маблағ ўзлаштирилди.
2015 йилда эса республика бюджети маблағлари хисобидан 25.6 млрд. сўмлик иш бажарилиши режалаштирилган бўлиб 1 октябр ҳолатига 21.2 млрд. сўм (82.8%) ишлар бажарилди.
Дастурга асосан 2013-2014 йилларда электр таъминотини яхшилаш бўйича 481 та объектда 30.8 млрд. сўмлик қурилиш – монтаж ишлари бажарилди.
Дастурга асосан 2015 йилда “Ўзбекэнерго” компаниясининг 20 млрд. сўм маблағи ҳисобига электр таъминотини яхшилаш режалаштирилиб, 1 октябр ҳолатига 13.1 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Дастурга асосан йўл қурилиши бўйича 2013-2014 йилларда 101.3 млрд. Сўмлга 126 та янги йўл қурилишида ишлатиладиган техника-воситалари сотиб олинди.
2015 йилнинг 1 окитябр холатига 27.7 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилиб, шундан Урганч шаҳрининг кўчалари йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларига 21.9 млрд.сўмсарфланди.
Шовот каналининг шаҳар ичидан ўтувчи 7,3 км қисминининг икки қирғоғида бетонлаштирилди. Каналнинг ўзанида доимий акватория ҳосил қилиш мақсадида, сув сатҳини 3 метр чуқурликда бўлишини таъминловчи сув иншооти қурилди. (332 пикет). Каналдан сизиб чиқувчи фильтрация сувларини тутиб қолувчи 7,3 км узунликдаги ёпиқ-ётиқ дренаж (ЗГД) тизими қурилди.
Урганч шаҳрининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун “Ғазовот-Давдон” коллекторлар тизими, “Диванкўл” магистрал коллектори ҳамда “Чаккакўл” коллектори реконструкция ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилди. Шаҳар ҳудудидаги мавжуд 47 та тик дренаж қудуқлари ишчи ҳолатга келтирилди.
Мазкур чора-тадбирлар натижасида Урганч шаҳри ва Шовот канали атрофида ер ости сувлари сатҳини 1-1,5 метргача пасайишига эришилди. Шаҳар ҳудудидаги ер ости сувлари тизимини мониторинг қилиш учун 81 та кузатув қудуқлари қурилиши якунланди.
Каналнинг икки қирғоғида вилоятлар томонидан 48 млрд.сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилиб, 55 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қуриб фойдаланишга топширилди.

Хоразм вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати