Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ САВДО ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛАДИ
16.12.2010

Вилоят ҳокими О.Оллаберганов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил  2 декабрдаги топшириғига асосан Янги йил байрами арафасида ички истеъмол бозорларини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам тўлдириб бориш ҳисобига уларнинг нарх-наволарини арзонлаштириш ҳамда шаҳарлар аҳолисининг ўсиб бораётган эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш мақсадида фармойиш қабул килди.

Вилоятда етиштирилаётган мева-сабзавотлар ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан ички бозорни доимий тўлдириб бориш, айниқса Урганч шаҳрида, аҳоли гавжум ҳудудларда талабни янада тўлароқ қондириш ва ушбу маҳсулотлар нархларининг деҳқон бозорларида сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида шу йил 31 декабрга қадар Урганч шаҳрида Янги йил байрами муносабати билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг чакана савдо ярмаркаси ўтказилади.

Ушбу ярмаркага қишлоқ хўжалик маҳсулотларини зарур ҳажмларда ва турлари бўйича келтиришни мувофиқлаштириб бориш мақсадида ишчи гуруҳи тузилди.

Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимларига, мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарларига ярмарка қатнашчиларига зарур шароитларни яратиш, ярмарка ташкил этилиши кўзда тутилган майдонларни қиш мавсумида об-ҳавони ҳисобга олиб, керакли савдо анжомлари билан таъминлаш ва пештахталарни тахт қилиш ҳамда ярмаркага белгиланган ҳажмларда тўлиқ ва сифатли маҳсулотлар келтирилишини таъминлаш топширилди.

Вилоят ички ишлар бошқармасига Урганч шаҳар П.Маҳмуд кўчаси (А.Темур номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида) ярмарка ўтказиладиган ҳудудда автомобиллар қатновини тартибга солиш ва хавфсизлигини таъминлаш топширилди.

Вилоят телерадиокомпанияси, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририятига ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси фаолиятини мунтазам ёритиб бориш тавсия қилинди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси