Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ – ХОРАЗМДА
06.04.2015

Ёш авлодни маънавий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом қилиб вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг узвий қисмидир. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятларини намойиш қилишларида албатта уларнинг жисмонан соғломлиги муҳим аҳамият касб этади. “Соғ танда -соғлом ақл”, деб бекорга айтилмаган. Спорт соҳасига кўрсатилаётган эътибордан руҳланган ёшларимиз бугунги кунда дунё бўйича ўтказилаётган нуфузли спорт мусобақаларида ғолиблик шоҳсупасидан жой олиб, Ватанимиз байроғи ва обрў-эътиборини янада баланд кўтармокдалар. Республикамизда тизимли тарзда ўтказиб келинаётган уч босқичли спорт мусобақалари ёшларимизнинг ўз иқтидор ва имкониятларини намоён этишларига имкон яратмоқда.
Айниқса, ўқувчи ёшлар ўртасидаги “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари республика босқичининг вилоятимизда ўтказилиши биз учун шараф бўлиши билан бир қаторда масъулиятли ҳамдир. Ушбу йилнинг май ойида ўтказиладиган бу спорт мусобақаларига Урганч туманида ҳам катта тайёргарлик кўрилаётир.
Бугунги кунда “Анжирчи” маҳалласидаги “Паҳлавон” болалар спорт мажмуаси, Ғойбу қишлоғидаги болалар спорт майдончаси, Чолишдаги болалар спорт майдончаси, Чаккашоликор қишлоғидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда барча мактаблардаги спорт заллари ва стадионлар мактаб ўқувчиларининг спорт билан шуғулланишларига хизмат қилаётир.
Урганч туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида билим олаётган ўқувчилар билан 114 нафар ўқитувчи спорт турлари бўйича тўгарак машғулотларини олиб бораётир. Тумандаги иккита спорт мактабида 60 нафар ўқитувчи - мураббийлар фаолият кўрсатиб келмоқдалар.
“Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг 5, 9-синфлар ўртасида ўтказилган туман босқичида 800 нафар ўқувчи, шу жумладан, 448 нафар ўқувчи қизлар қатнашдилар. Туман турида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар вилоят босқичида иштирок қилиб, яхши натижалар кўрсатдилар. Вилоят босқичи ғолиблари сафидан жой олган 20 нафар ёш спортчи айни пайтда республика мусобақаларига жиддий тайёргарлик кўраётир.
- Туманимиз ўқувчиларининг спорт соҳасида эришаётган ютуқларида,- дейди вилоят Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Урганч тумани вакили Ҳамдамбек Мусабеков, Маткарим Отажонов, Фазилат Зарипова, Давлат Анниёзов, Санжар Нуржонов каби мураббий ўқитувчиларнинг хизматлари катта. Айни кунларда мезбонлик масъулиятини ҳис қилиб, май ойида ўтказиладиган мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. Туманимиз ёш спортчилари ушбу нуфузли мусобақада вилоятимиз шарафини ҳимоя қилиб, яхши натижаларга эришадилар, деган умиддамиз.


О.Исмоилов.
“Хоразм хақиқати” 2015 йил 4 апрель № 27 (19165)