Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



РЕСПУБЛИКА ТИББИЁТИНИНГ ЮТУҒИ
31.01.2017

 

РЕСПУБЛИКА ТИББИЁТИНИНГ ЮТУҒИ

Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2017 йилнинг 5 январ куни Республикамизнинг тиббиёт соҳасининг раҳбарлари, масъул ходимлари ва олимлари билан учрашдилар. Ушбу учрашув чоғида Президентимиз ҳозирги кунда Республикамиз тиббиётида жуда кўплаб камчиликлар борлигини, кўпчилик ҳолларда халқ тиббиёт соҳаси вакилларидан норози эканликларини, шу сабабли Бош Вазир виртуал қабулхонасига 7000 дан ортиқ норозилик мурожаатлари бўлганлигини таъкидлаб ўтдилар. Шу сабабли Республикамизда тиббиёт соҳасидаги ишларни жаҳон андозалари даражасигача кўтариш учун, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, тиббиёт соҳаларини малакали кадрлар билан таминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси тиббиётига замонавий энг юқори технологияларни олиб келиш бўйича тегишли топшириқ ва маслаҳатларини бердилар. Ана шу мақсадларни амалга ошириш учун Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва ўринбосарлари таркибининг ҳамда ТТА ректорининг ўзгартирилганлигини айтиб ўтдилар. Республикамиз тиббиёт соҳасидаги камчиликлар аниқ кўрсатиб ўтилди ва соҳанинг масъул раҳбар вакилларига тегишли топшириқлар ва огоҳлантиришлар берилди.

2017 йилнинг 7 январ куни Хоразм вилояти ҳокимиятининг мажлислар залида Вилоят ҳокими П.Р.Бобожонов бошчилигида вилоятимизда фаолият олиб бораётган УрДУ, ТТА Урганч филиали ҳамда ТаТУ Урганч филиали олимлари жамоаси билан мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу мулоқотда вилоят ҳокими П.Р.Бобожонов олимларимиздан ўз соҳаларини янада ривожлантириш учун ўз таклифларини беришларини сўрадилар. Ушбу мулоқот чоғида ТТА Урганч филиали директори Р.Ю.Рузибаев ҳозирги кунда вилоятимиз ТТА Урганч филиали фаолиятини ҳамда вилоятимиз жарроҳлигини янада яхшилаш, вилоятда жарроҳлик хизмати кўрсатилишини ривожланган давлатлар клиникалари даражасигача кўтариш учун ҳозирги кунда вилоятимизда барча имкониятлар борлигини таъкидлаб, жарроҳликнинг энг илғор соҳаларидан бири бўлган эндохирургияни ривожлантириш, вилоятда нанотехнологияларга асосланган робот-эндохирургик марказ ташкил қилиш таклифини берган эдилар. Бу таклифни вилоятимиз ҳокими ҳурматли П.Р.Бобожонов ҳам қўллаб-қувватлаб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К.Р.Тангрибердиевга ушбу масалани ижобий ҳал қилиб беришга амалий ёрдам беришини топширган эдилар.

Ҳозирги даврда талабаларга таълим ва тарбия беришда, ватанимиз келажаги учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда тиббиёт олийгоҳларида ўзининг клиник базасининг бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 1992 йилдан бери Урганч шаҳрида фаолият олиб бораётган ТТА Урганч филиали шу бугунгача ўзининг мустақил клиник базасига эга эмасди. Юқори босқич талабалари клиник фанларни Урганч шаҳри ва Урганч туманида жойлашган касалхоналарда ўтиб келаётган эдилар. Шу бугунги кунгача ушбу даволаш-профилактика муассасалари билан ТТА Урганч филиали маъмурияти ўртасида ўзаро шартнома тузилган ҳолда ушбу ҳамкорлик амалга оширилиб келинмоқда. Бундай ҳолат ТТА Урганч филиали клиник кафедраларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларининг даволаш-профилактика ишларини олиб боришларида айрим ҳолларда ўзига яраша муаммоларни келтириб чиқаради. Биринчидан, ТТА Урганч филиали клиник кафедралари жойлашган даволаш-профилактика муассасалари хуқуқий ва ваколати жиҳатидан ТТА Урганч филиали маъмуриятига алоқаси йўқ. Иккинчидан, айрим бўлимларда даволаш-профилактика ишларини олиб боришда шу бўлим базасида жойлашган кафедра мудирлари эмас, балки шу бўлим мудирлари бош бўлиб келишган.

Мана куни кеча, яъни, 2017 йилнинг 27-28 январ кунлари Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрдилар ва ушбу ташрифлари давомида Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиникасининг қурилиш-реконструкция ишлари билан яқиндан танишдилар. Шу вақтнинг ўзида Давлатимиз раҳбари Россия Федерациясининг И.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида клиника очиб, уни ТТА Урганч филиали клиникаси бўлиши керакли таклифини бердилар. Ушбу таклиф Республикамизнинг тиббиёт соҳасидаги масъул мутасадди раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланди. Клиникада жарроҳлик, оториноларингология, эндокринология, терапия, гематология ва аллергология каби бўлимлар очилади. Ушбу таклиф ва режанинг амалга ошиши ТТА Урганч филиали талабаларига ўз йўналишлари бўйича дунё андозаларига жавоб берадиган замонавий клиникада таълим олиш имкониятини яратади ва шу билан бирга ТТА Урганч филиали профессор-ўқитувчиларига янада юксак масъулиятни юклайди. Қўшимчасига Россиянинг етакчи олим-шифокорлари Хоразм вилоятига ташриф буюриб, мастер класс курсларини олиб боришади, шу регионда яшовчи (Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилояти) беморларни диганостика, даволаш ва уларга тиббий маслаҳат бериш ишлари йўлга қўйилади.

Шубҳасиз, ТТА Урганч филиали негизида И.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда клиника очилиши нафақат Хоразм вилояти, балким бутун Республикамиз тиббиётининг ютуғи бўлади ҳамда талабаларга замон талаблари асосида билим беришда, сифатли, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда олдинга қўйилган улкан қадам бўлади, ундан ташқари, Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилояти аҳолисига тиббий ёрдам (диагностика, даволаш ва профилактика ишлари) сифатини жаҳон андозалари даражасигача кўтариш имкониятини беради.

З.Р.Янгибаев

Профессор