Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



САНЪАТКОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
17.07.2012

Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи П.Р.Бобожонов Хоразм фольклор – этнографик санъатини асраб – авайлаш, уни кенг тарғиб қилиш ва келгуси авлодларга тўлалигича етказиб бериш йўлидаги намунали фаолияти учун бир гуруҳ санъаткорларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаларини топширди. Эътирофга сазовор бўлганлар орасида Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Матёқубова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатга артистлар ака – ука Ғофур ва Ғулом Эшжоновлар, шунингдек “Хоразм” терма фольклор жамоаси бадиий раҳбари Юсуфбой Оллобергановлар бор эдилар.



- Биз, санъаткорларга кўрсатилаётган эътибордан беҳад мамнунмиз, - деди Ўзбекистон Халқ артисти Гавҳар Матёқубова. – Шунинг учун бундан кейин ҳам саъатимиз равнағи йўлида қўлимиздан келган барча ишларни қилишга тайёрмиз.



- Халқимизнинг номоддий бойлигини келгуси авлодларга етказиб бериш ҳар бир санъакор олдида турган улкан вазифадир. Чунки, санъатгина халқ табиатидаги бетакрор товланишларни тўла ва ойдин ифодалаб бера олиши мумкин,-  деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатга артист Ғофур Эшжанов.



Тадбирда Хоразм санъатини янада тараққий эттириш йўлидаги фикрлар янграб, таклифлар ўртоқлашилди.
    
    


Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати