Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



САНОАТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА
07.09.2016

САНОАТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА

 

 

 

Президентимиз И.Каримов вафоти жамоамиз аъзоларини чуқур қайғуга солди. Бугун биз Юртбошимизнинг ўтган йиллар давомида амалга оширган эзгу ишларини миннатдорлнк билан ёд этмоқдамиз.

 

 

Президентимиз раҳнамолигида мустақиллик даврида саноат қишлоққа дадил суръатлар билан кириб келди. Йирик саноат корхоналари барпо этилди. Шу жумладан Шовот туманида ҳам бу борада амалий ишлар олиб борилди.

 

Корхонамизга шу кун талабига жавоб берадиган технологиялар ўрнатилган. Йилига беш минг тоннадан зиёд ип-калава тайёрлаб, белгиланган режаларни ошиғи билан бажариб келяпмиз. Маҳсулотларимиз Республикамизнинг йирик корхоналарига етказиб берилмоқда, хорижга экспорт қилинмоқда. Жамоамиз аъзоларини асосан ёшлар ташкил этади.

 

Жамоамизда тўрт юз нафардан зиёд ишчи меҳнат қилади. Ёшлар ишлаб чиқариш пешқадамлари сафидан муносиб ўрин олишмоқда. Ҳар йили касб-ҳунар коллежларини битказган иқтидорли ёшлар касб сирларини ўрганиб, сафимизга келиб қўшилмоқда. Буни ҳисобга олиб корхонамизни янада кенгайтириш режалари белгиланган. Яқин келажакда режага қўшимча яна олти минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга эришамиз. Бунинг учун ҳозирданоқ жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

 

Президентимизнинг Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш йўлида самарали, фидойи меҳнат қилаверамиз. Маҳсулот ишлаб чиқариш кўламини ошириш ва сифатини янада яхшилаш, рақобатбардошликни таъминлаш учун янада юксак унум билан ишлаш - қатъий аҳдимиз. Бошланган эзгу амалларни биз ёшлар муносиб давом эттирамиз. Юртбошимизнинг порлоқ хотираси олдида таъзим бажо келтирамиз.

 

Равшан ҲАЙИТБОЕВ,

 "UzТЕХSHOVОТ” МЧЖ шаклидаги

қўшма корхона бош директори.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси,

2016 йил 4 сентябр, №72.