Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



САЙЛОВЧИЛАР МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРМОҚДАЛАР
02.12.2016

САЙЛОВЧИЛАР МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРМОҚДАЛАР

Сайлов кунида яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар ўз ҳуқуқидаи фойдаланиб, муддатидан олдин овоз бермоқдалар.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунининг 31-моддасига кўра, айрим фуқаролар сайлов куни яшаш жойида бўлмаслиги сабабларини кўрсатган ҳолда сайлов участкаларига мурожаат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунининг 31-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 24 ноябридан 2 декабрь соат 9°°дан 18°°гача вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилмоқда. Унда сайлов кунида яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бермоқдалар. Мазкур жараён миллий сайлов қонунчилигига асосан ўтказилмоқда. Шу кунгача Хоразм вилоятида 3 мингдан зиёд сайловчи муддатидан олдин овоз беришди.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов ку­нида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафа­ри, чет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олади. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

Сайлов варақаси махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.

Сайловчиқарор қабул қилади ва тўлдирилган сай­лов варақасини ёпиқ конвертда участка сайлов комиссиясида қолдиради. Конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссияси икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва сайловчининг имзоси билан тасдиқланади.

Сайловчиларнинг мудда­тидан олдин овоз бериши ва сайловларни юқори савияда ўтказиш учун барча сай­лов участкаларида шароитлар яратилган. Сайлов участкалари алоқа воситалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Сайлов участкаларида она ва бола, тиббиёт хоналари ҳам шай ҳолга келтирилиб, сайловчиларга барча қулайликлар яратилган.

Баҳром БЕКЧАНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини

ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссияси котиби.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси,

2016 йил 30 ноябрь №97