Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



САЙЛОВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
19.11.2016

САЙЛОВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Шу кунларда мамлакатимизда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳартомонлама қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Сайловолди кампаниясининг барча босқичлари қонунчилик талабларига мувофиқ, очиқ ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилмоқда. Сайловлар орқали демократик мезонлар амалда татбиқ этилиб, эркинликлари ифодаланади, халқнинг орзу-мақсадлари, интилишлари ва хоҳиш-истаклари намоён бўлади.

Демократиянинг мазкур тамойиллари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва бошқа сайлов тизимига оид қонунларда тўлақонли ўз ифодасини топган. Хусусан, Конституциямизда бунга алоҳида эътибор қаратилган. Асосий қонунимизнинг XXIII боби «Сайлов тизими» деб номланиб, унинг 117-моддасида "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш- иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади...

Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади” - деб белгиланган.

Бу эса мамлакатимизда сайловлар қанчалик адолатли, ошкора ва тенглик принциплари асосида ўтказилишини, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг сайловларда бевосита тўғридан-тўғри иштирок этиш ва эркин фикр билдириш ҳуқуқига эга эканлигини, бу ҳуқуқлар Бош Қомусимиз билан мустаҳкам кафолатланганлигини англатади.

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Прези­денти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволига, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, машғулот тури ва хусусиятига қараб Ўзбекис­тон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади», дея қайд этилади.

Айни пайтда юртдошларимиз 4 декабрда бўлиб ўтадиган сайловда ўзларининг сайлов ҳуқуқлари кафолатларидан фойдаланишга аҳд қилиб, сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирларида иштирок этиб, ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамламоқдалар.

Улар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республика­си Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссия­си тадбирлари доирасида ўтказилаётган семинарлар, давра суҳбатларида фаол қатнашмоқдалар. Унда ҳуқуқшунослар, олимлар, участ­ка сайлов комиссияларининг аъзолари фуқаролар ҳузурида қилаётган чиқишларида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида», «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Ўзбекистон Республи­каси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари тўғрисида атрофлича тушунтиришлар беришмоқда. Сайловолди тадбир­ларида сайлов участкалари комиссияларининг раислари ва уларнинг аъзолари ҳам маҳаллаларда бўлиб, сайловчиларнинг сайлов қонунчилиги тўғрисидаги билимларини ошириб, уларнинг қизиқтираётган саволларига жавоблар беришмоқда. Биз ҳуқуқшунослар ҳам тарғибот жараёнида иштирок этмоқдамиз.

Фуқаролар ўзларига берилган ваколатлардан, имкониятлардан фойдаланган тарзда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол қатнашиш, муносиб номзодни сайлаш учун тараддуд ишларини олиб бораётганликларини қайд этишмоқда.

Суҳбатлар жараёнида фуқаролар мана шундай тинч, фаровон, гўзал диёрда истиқомат қилаётганликларига шукроналар айтиб, мамлакатимиз тараққиётига амалий ҳисса қўшиш учун ғайрат-шижоат билан меҳнат қилаётганликларини кўтаринкилик билан изҳор этаяптилар.

Саломат БОБОЖОНОВА,

Янгиариқ тумани

давлат нотариал идораси

нотариуси.

«Хоразм ҳақиқати» газетаси,

2016 йил 16 ноябрь №93