Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



САЙЛОВЧИЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ – ЭЪТИБОРДА
21.10.2015

Депутат бўлиш шарафли ва шунинг билан биргаликда масъулиятли вазифа ҳамдир. Ишонч билан депутатликка сайлангандан кейин, уни оқлаш бурчимиздир.
Мени халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат қилиб сайлашган Шовотқалъа, Хитой қишлоқларида тез-тез бўламан, сайловчилар билан учрашаман. Улар мана шу қишлоқларда истиқомат қилаётган аҳоли, меҳнат фахрийлари, ёшлар, уй бекалари, турли касб, турли ёшдаги инсонлардир. Сайловчиларимиз қишлоқларимиз тобора обод, файзли бўлиб бораётганлигини, тез суръатлар билан олиб борилаётган қурилишларни, маҳалла гузарларидаги қулайликларни мамнунлик билан айтишади. Бироқ гоҳида савдо, маиший ва бошқа хизмат кўрсатиш тармоқларида айрим камчиликлар борлигини аниқ мисоллар билан билдиришади. Мен учрашувларда уларни дафтаримга тезда ёзиб, камчиликлар, муаммоларни яна бир бора ўрганаман ва тегишли ташкилотга бориб, раҳбарига учрашиб, бу муаммоларни тезда ечимини топиш зарурлигини таъкидлайман.
Жумладан, аҳолининг йўлларни таъмирлаш ишларини сифатли олиб бориш, ичимлик сув сифатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш каби қатор мурожаатлари тўғрисида мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига сўровномалар юбордим.
Жумладан, сайловчилар томонидан қилинган мурожаатлар асосида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Хоразм автойўл худудий йўллардан фойдаланиш корхонасининг раҳбариятига сайловчиларнинг таклиф, тавсиялари ўрин олган сўровнома билан мурожаат қилдим. Натижада тез орада ушбу сўровномаларга мувофиқ ташкилотлар амалий ишларга киришдилар. Йўлларни жорий таъмирлаш, табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича муаммолар бартараф этилмоқда. Масалан, Шовот тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонасига қарашли ҳудуддаги Янгиариқ-Хива-Қўшкўпир-Шовот-Гурлан туманлараро йўли ва Урганч-Чоткўпир-Шовот туманлараро йўлининг бир қисми бузилиб, таъмирталаб ҳолатда эканлиги тўғрисидаги сўровнома бўйича бир мунча ишлар амалга оширилди. Янгиариқ-Хива-Қўшкўпир-Шовот-Гурлан туманлараро йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан кейин ҳам ўз сайлов округимда мунтазам равишда сайловчиларим билан учрашувларда, йиғилишларда, қабул кунларида айтилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича иш олиб боравераман.
Ибодулла БОЛТАЕВ,
Ўзбекистан Миллим тикланиш демократик партияси 
Шовот тумани кенгаши раиси, халқ депутатлари 
вилоят кенгаши депутати.