Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



САЙЛОВГА ҲАММА НАРСА ТАЙЁР
02.12.2016

САЙЛОВГА ҲАММА НАРСА ТАЙЁР

Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юксак савияда ташкил этиш ишларига Урганч шаҳридаги 3-сайлов участкасида пухта ҳозирлик кўрилди.

Участка сайлов комиссияси аъзолари фаолиятини самарали ташкил этиш ва сайловчиларга миллий қонунчилигимиз доирасида зарур қулайликлар яратиш мақсадида сайлов участкаси барча зарур воситалар билан тўлиқ жиҳозланди.Мебеллар, компьютер, нусха кўчириш аппарати, те­лефон, факс ва бошқа тех­ник воситалар мавжуд. Участка сайлов жараёнига оид қонунлар, қўлланма ва йўриқномалар, ҳуқуқий адабиётлар, даврий нашрлар билан таъминланди. Овоз бериш кабиналари, қутилар тайёр ҳолга келтириб қўйилди.

Шунингдек, она ва бола, тиббиёт хоналари ташкил этилиб, керакли жҳозлар билан таъминланган. Сайловда иштирок этадиган фуқаролар, айниқса, биринчи марта овоз берадиган ёшларнинг сиёсий ваҳуқуқий билимини ошириш­га қаратилган семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этилди.

Айни кунда ҳам участка сайлов комиссияси аъзолари сайловчиларни қизиқтираётган саволларга жавоб бермоқдалар.

- Сайловга тайёргарлик жараёнида аҳолининг сайлов қонунчилиги, номзодларнинг Сайловолди дастурлари билан танишишига алоҳида эътибор қаратилди, - дейди 3-сайлов участкаси комис­сияси раиси Шерзод Пирматов. Рўйхатга олинган сайловчиларнинг 36 нафари биринчи марта овоз беради.

Сайловчиларнинг рўйхатлари махсус стендга илиб қўйилди.

- Сайлов арафасида таш­кил этилган тадбирларда фаол қатнашиб, миллий сай­лов тизимига оид билимларимизни янада оширдик, - дейди бу йил сайловда би­ринчи марта овоз бериш­га тайёргарлик кўраётган Шаҳзод Собурёзов. - Биз Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги, келажагимиз учун овоз берамиз.

Ҳа, фуқаролар бу муҳим сиёсий тадбирда масъулият билан қатнашиб, ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оши­ришга аҳдқилишган. Сай­лов участкасида ҳамма нарса тахт қилибқўйилган.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси,

2016 йил 30 ноябрь №97