Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Сайёҳлар кўпроқ ташриф буюради
26.10.2015

 Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш Дастури асосан 2013-2015 йилларда жами 200 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. 

2015 йил 1 октябрь ҳолати билан 100 та лойиҳа тўлиқ бажарилди, 52 та лойиҳада ишлар давом этмоқда. 
Дастурнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 118 та чора-тадбир амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 2015 йил 3 чорак якуни билан 80 та лойиҳа тўлиқ амалга оширилди.
 Шу билан бирга 6 та лойиҳа доимий характерга эга ва қолган 32 та лойиҳада ишлар давом этмоқда.
 Бу ишлар 5 та йўналишда амалга оширилмоқда. Булар: Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудуддаги барча маданий мерос, археологик ва бошқа туристик объектларда ягона тасдиқланган намуна бўйича ахборот таблоларини ва кўрсаткичларни ўрнатиш, Туристик тоифага мансуб транспорт воситаларини сотиб олиш, Хива-Урганч йўлидаги собиқ автобекат негизида транспорт воситалари парки ва техник хизмат кўрсатиш шоҳобчаси ташкил этиш, Хива шаҳри, Мустақиллик кўчасида бир вақтнинг ўзида 15 та енгил автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатувчи махсус автотўхташ жойи ташкил қилиш. 
Ҳудуднинг тур-маршрутлари ва хизматларини такомиллаштириш бўйича ҳам ишлар давом этмоқда.
 Ушбу йўналишда 45 лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. 29 та лойиҳа амалга оширилди, 8 та лойиҳада ишлар давом этмоқда. 
Жумладан, Хазорасп туманидаги “Хазорасп қалъа” қалъаси негизида туристик мажмуа ташкил қилиш, Шовот туманидаги “Катқалъа” қалъаси атрофида пиёда йўлакчалари ташкил қилиш, очиқ дренаж тизимлари ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ҳамда магазинлар ва овқатланиш шахобчалари ташкил қилиш, Х.Деванов кинотеатри негизида замонавий 3D форматдаги кинотеатр ташкил қилиш, “Ота дарвоза” дарвозаси ёнида 20 та қурилмани олиб ташлаган ҳолда 500 ўринли амфитеатр қуриш, Ҳудуднинг маданий кўнгилочар объектларида рангли лазер шоу тизимларини ўрнатиш шу жумладан: амфитеатрда “Ичон қалъа” фонини яратиш, Барча маданий мерос объектларида декоратив ёритиш ва иллюминация тизимларини ўрнатиш, Хива туманида замонавий боулинг маркази қуриш лойиҳаларини такомиллаштириш ва якунлаш чоралари кўрилмоқда. 
Воҳанинг Туристик потенциални намойиш қилиш ишларини амалга ошириш бўйича ўн лойиҳа амалга ошириш белгиланган. Бу ишлар тўлиқ якунланган. 
Сайёҳлар учун қўшимча объектлар инфратузилмасини яхшилаш йўналишда 31 та лойиҳа амалга ошириш белгиланган. Шундан 18 таси тўлиқ амалга оширилди. 6 та лойиҳада ишлар давом этмоқда. 
Туризм соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида 12 та лойиҳа амалга оширилган, қолган икки лойиҳа бўйича ишлар давом этмоқда. Тарихий маданий мерос объектларни реставрация қилиш ва ҳолатини яхшилаш бўйича бугунгача 17 та маданий мерос обьектида таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилди. 
 
Хоразм вилояти ҳокитмлигининг Ахборот хизмати