Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



САЙЁҲЛИКНИНГ ЁРҚИН ИСТИҚБОЛИ
17.06.2013

Шарқ меъморчилигининг гўзал, ноёб дурдоналарини ўзида мужассам этган қадим ва навқирон Хива шу йилнинг 7-8 июнь кунлари карнай сурнай садолари билан меҳмонларни, сайёҳларни, юртдошларимизни "Ичонқалъа"га чорлади. Байрамона кўтаринки кайфият бу ерга ташриф буюрганлар чеҳрасида, табассумида намоён эди... Қадимий заминда бошланган маданият, санъат, ижод, истеъдод байрами қалбларга қувонч, ҳаяжон бағишлади.


«Хоразм маданияти кунлари» фестивали иштирокчиларини вилоят ҳокими П.Бобожонов самимий қутлади.
Театрлашган мусиқали тадбирлар,  халқ сайли кўтаринки руҳда, шодиёналик билан бошланар экан, унда этнографик фольклор жамоалари, бахши шоирлар, оқинлар, халфаларнинг истеъдодлари, миллий амалий санъат усталари тайёрлаган буюмларнинг кўргазмаларидаги ўзига хос сайқал жилолари кўз олдингизда намоён бўлади.
“Кўҳна Арк” майдонида халқ ижодиётининг бетакрор намуналари, миллий анъана, урф-одатлар, кенг қиррали истеъдод, санъат, маданият вакиллари томонидан маҳорат билан намойиш этилди.
“Ичонқалъа” узра бахши-шоирлар, оқин халфаларнинг жўшқин, жарангдор овози янгради. “Бахши-шоирлар ва оқинлар, халфаларнинг анъанавий республика кўрик-танлови” ҳам ўзига хос гўзал, тадбирларга боғланди. Ўзбекистон халқ ҳофизи Ф.Давлетов, Ўзбекистон Республикаси халқ бахшилари Норбек ва Етмишбой Абдуллаевлар ҳамда Нормат Қаландаров, Хивадаги "Сайқал" оилавий этнографик-фольклор ансамбли иштирокчилари ва кўпгина ёшларнинг бу йўналишдаги чиқишлари олқишлар билан кутиб олинди.
Огаҳий номидаги вилоят театри, вилоят қўғирчок театри ва шаҳар, туманларнинг бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг қатнашчилари, ёш иқтидор эгаларининг ранг-баранг дастурларида бетакрор қадриятлар, анъаналар ўрин олди.
Сурхондарёлик Шодмон бахши Хўжамбердиев, Муҳаммад бахши Эшбоев, Сафар бахши Шайдилов, кашқадарёлик Очил бахши Чоршанбаевларнинг чиқишларида халқимизнинг олийжаноб фазилатлари, фидойиликлари, бунёдкорликлар, ободонлаштиришлар туфайли кун сайин чирой очаётган юртимиз, тинчлик, осойишталик  мадҳ  этилди.
Гулистон Каримова, Зумрад Мадримова, Дилбаржон Бектурдиева, Зулайҳо Ҳайитметова, Истаргул Бекмонова ва бошқалар халфачилик бобида юксак иқтидорини ўз чиқишлари орқали тадбир иштирокчиларига етказдилар.
Икки кун давом этган фестиваль кунларида “Wоrкshoр – 2013” тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон сайёҳлик соҳасининг етакчи мутахассислари, мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларининг туристик компаниялари ва фирмалари вакиллари иштирок қилдилар.
“Ичонқалъа”да бўлган кўп сонли хорижий сайёҳлар ва мамлакатимизнинг бошқа минтақаларидан ташриф буюрган меҳмонлар ажойиб тантаналарнинг гувоҳи бўлдилар. Меҳмонлардан бири - АКШдан ташриф буюрган сайёҳ Марина Криспо фольклор дасталаридан бирининг ижро маҳоратидан руҳланиб, санъаткорлар билан бирга рақсга тушиб кетди.
- Турмуш ўртоғим Брюс Биттан билан биргаликда Ўзбекистоннинг тарихи ва маданияти ҳакида жуда кўп ҳужжатли фильмларни кўрдик, интернет оркали шу ҳақдаги айрим материаллар билан танишдик. Хуллас, сизнинг мамлакатингизга қиладиган сафаримизга қизиқиш билан тайёргарлик кўрдик, - дея ўз таассуротларини ўртоқлашди америкалик сайёҳ. - Аммо бу ерда кўриб, томоша қилганларимиз ўқиб-эшитганларимиздан ҳам ошиб тушди ва бизда унутилмас таассурот қолдирди. Гўзал миллий либослардаги қизлар билан рақсга тушдим. Нью-Йоркка қайтиб боргач, дўстларимга сизнинг эртаклар ўлкангизга, албатта, ташриф буюришларини маслаҳат бераман. “Ўзбектуризм” Миллий комианиясининг мутахассислари ва унинг минтақавий бўлимлари вакиллари иштирок этган семинарлар, тақдимот маросимлари, учрашувларда хорижий сайёхларга мўлжалланган туризм маҳсулотлари (хизматлари)ни йўлга қўйиш, сайёҳликнинг анъанавий ва муқобил турлари, уларнинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этишди. Бунда видео-роликлар, йўл кўрсаткичлари ва сайёҳлик хариталарини кўриб чиқиш, уларнинг минтақавий туризмни ривожлантиришдаги аҳамиятини муҳокама этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Форумнинг иккинчи иш кунидаги “Овқатланишни ташкил этиш ва шарқона меҳмондўстлик” мавзусида ўтказилган амалий семинарда ресторанлар ва меҳмонхона мутахассислари ўзларининг амалий маслаҳатлари ва касбий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Буларнинг барчаси меҳмондўстлик индустрияси ҳисобланмиш туризм соҳасини янада ривожлантиришга, кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга хизмат қилиши, шак-шубҳасиз.
Фестиваль тадбирларида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова иштирок этди.
“Хоразм ҳақиқати”нинг ўз мухбири.

Хоразм хақиқати”, 2013 йил 12 июнь, № 47 (18977)