Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



СЕНАТОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
02.04.2011

Хива тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бир гуруҳ аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг вилоятимиздан сайланган аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят шаҳар ва туманлар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга ёрдам берувчи комиссияси аъзолари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими О.Оллаберганов сўзга чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида кўрилган муҳим масалалар, қабул қилинган қонунлар, уларнинг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича гапирди. Айниқса, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” (78,80,93,96 ва 98-моддаларга)”ги Қонунининг қабул қилиниши давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштиришда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Ш.Хўжаниёзова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида муҳокама қилинган масалалар, қабул қилинган қонунлар ижросини тўла-тўкис таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган ишларга тўхталди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси