Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ШАРАФЛИ ВА МАЪСУЛИЯТЛИ КАСБГА САДОҚАТ БИЛАН
02.07.2013

Мустақиллик йилларида омавий ахборот воситаларининг фаолияти ҳар томонлама такомиллашиб, таҳририятлар малакали журналистлар билан мустаҳкамланиб, соҳага замонавий технологиялар кенг жалб этилди. Газеталар, телевидение кўрсатувлари, радиоэшиттиришлар орқали юртимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларидаги ислоҳотлар, яратувчилик, бунёдкорлик, турли соҳа эгаларининг фидойи меҳнатлари, ҳаётимизнинг ҳар бир куни ҳозиржавоблик билан ёритилмоқда.
Журналистларнинг билим ва малакаларини, тажрибаларини   янада ошириш учун илмий-амалий анжуманлар, давра суҳбатлари, маҳорат дарс лари, семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Бу эса ОАВда жанрлардан янада самарали фойдаланиш, юртдошларимизга ранг-баранг, таъсирчан, қизиқарли   материалларни ҳавола қилиш имконини бермоқда.


27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан Урганч шаҳри ва туманларда журналистлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатлари ҳам касбдошларни ўзаро тажриба алмашиш билан бирга келгусидаги вазифалар, ижодий режаларини ўртоқлашишда муҳим аҳамият касб этди. Вилоят ҳокимлиги томонидан белгиланган режага мувофиқ ўтказилган тадбирлар таҳририятларнинг иш услубини давр талаби асосида ташкил қилишга йўналтирди.
27 июнь куни соҳа ходимлари – журналистлар, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, жамоатчи мухбирлар вилоят марказидаги “Хоразм палас” мажмуасига ташриф буюрдилар.
Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбирда вилоят ҳокими П.Бобожонов сўзга чиқиб, барчани байрам билан қизғин қутлади.
Бугунги кунда вилоятдаги оммавий ахборот воситаларида “Обод турмуш йили” давлат Дастури бажарилиши ҳамда Президентимизнинг “2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш тўғрисида”ги, “Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш,ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти аҳолисини ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида сайёҳлик соҳаларини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлашда олиб борилаётган амалий ишлар, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг жадал ривожланиши, қишлоқ хўжалиги соҳаларида мўл ҳосил етиштириш мақсадида фидойи меҳнат қилаётган деҳқонлар ғайрат-шижоати, ёшларнинг кенг қиррали истеъдодлари изчил ва кенг ёритиб келинмоқда.

Вилоят ҳокими журналистлар олдида турган долзарб вазифаларга атрофлича тўхталди.
Тадбирда матбуот, оммавий ахборот воситалари, фахрий журналистлар ва матбаа ходимларидан бир гуруҳига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва совғалари топширилди.
-    Юртимизда оммавий ахборот воситаларига, уларда фаолият юритаётган журналистларга эътиборни кундалик фаолиятимйзда яққол ҳис қилиб келмоқдамиз. Биз хамкасблар билан биргаликда касбимизга янада масъулият билан ёндошиб, мустақил Ўзбекистонимизда олиб борилаётган бунёдкорлик, яратувчилик ишларини тезкорлик билан ёритишни бурчимиз деб биламиз, -дейди тадбир иштирокчиси, “Боғот садоси” газетаси муҳаррири Ражаббой Раззоқов.
Тадбир давомида таҳририятларга ёш журналист кадрларнинг кириб келиши янада қувонарли бўлиб, улар томонидан тайёрланаётган мақолалар, кўрсатув ва эшиттиришлар таъсирчан ҳамда ранг - баранг бўлиб бораётганлиги соҳа фахрийлари томонидан фахр билан таъкидланди. Шу ернинг ўзида касбдошлар ўзларининг ижодий режалари тўғрисида ҳам суҳбатлашдилар. Байрам тадбирининг барча қатнашчиларига вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Вилоятнинг фидойи, фаол журналнстлари вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан такдирландилар.
Таниқли санъаткорлар, ёш истеъдодлар томонидан намойиш этилган мусиқали дастур байрам даврасига янада файз, кўтаринкилик, тароват бағишлади.
Хоразм ҳақиқати” 2013 йил, 29 июнь № 52 (18982)