Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



СИНФ КУТУБХОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАЖРИБАСИ
23.02.2017

 

СИНФ КУТУБХОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАЖРИБАСИ

 

Урганч туман Халқ таълими муасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида Синф кутубхоналарини ташкил этиш тажрибасига бағишланган амалий семинар – кенгаш бўлиб ўтди.

 

- Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарҳибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида ташкил этилди, - вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.Тиллаев.

Мактабда ташкил этилган "Ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришда синф кутубхоналарининг ўрни” мавзусидаги тадбирда халқ вилоятдаги туманларнинг таълими муасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг маънавий – маърифий ишлар бўйича шўъба раҳбарлари, вилоят ахборот-ресурс маркази ходимлари, "Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати мутахассислари ва ижодкор ўқитувчилар иштирок этдилар. Улар мактабнинг ҳар бир синфида ташкил этилган "Синф кутубхонаси” бурчаклари билан яқиндан танишдилар. Мактабда синф кутубхоналарининг ташкил этилиши ва фаолияти ҳақида синф раҳбарлари Ойгул Давлетжонова, Севара Ибрагимова, Дилноза Рўзметова, Ҳурматой Ҳоллиевалар иштирокчиларга гапириб бердилар.

Иштирокчилар бу тажрибани вилоят мактабларида кенг тарқатиш ҳақида келишиб олдилар.

Шуҳрат Маткаримов,

Вилоят ҳокимлигининг матбуот котиби