Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ ЧУҚУР ТАҲЛИЛ АСОСИДА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
05.12.2014

Ўзбскистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари ҳамда Ташқи сиёсат масалалари кўмиталарииииг халк депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши билаи биргаликда Хоразм вилояти хокимлигида бўлиб ўтган қўшма мажлисида Хоразм вилоятида “Соғлом бола йили” Давлат дистуриии амалга оширишда Ўзбекистои Республикаси Давлат бюджети ва халқаро молиявий ташкилотларнинг маблағларидан мақсадли хамда самарали фойдаланиш холатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туманлар ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари, қатор вазирлик ва идораларнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хотин-қизлар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг вакиллари қатнашдилар.
Мажлисни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими П.Бобожонов кириш сўзи билан очди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси А.Алтиев мажлисда сўзга чиқди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг етакчи мутахассиси М.Файзиев маъруза қилди.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида жисмоний соғлом, маьнавий етук ва баркамол ривожланган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга истеъдодли ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори асосида ушбу соҳадаги вазифаларни амалга оширишга мавжуд ресурслар ва имкониятларни сафарбар қилиш, давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларини, кенг жалб этиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламдаги комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.
“Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти ҳокимининг 2014 йил 4 мартдаги қарорига мувофиқ “Соғлом бола йили” ҳудудий Дастури ишлаб чиқилди. Ҳудудий Дастурни амалга ошириш учун 2014 йилда жами 366 млрд. 657,0 млн. сўм ва 12,08 млн. АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган. Шундан, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари 164 млрд. 320,3 млн. сўм, ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари 76 млрд. 957,2 млн.сўм ва 26,3 минг АҚШ доллари, тижорат банклари кредит маблағлари 125 млрд. 359,7 млн. сўм ҳамда ҳалқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари ва грантлари 19,8 млн. сўм ва 12,05 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
Ҳудудий Дастурда 7 та йўналиш бўйича 108 та тадбирларнинг ижросини таъминлаш назарда тутилган бўлиб, улар изчил равишда амалга оширилмоқда.
2014 йилнинг 9 ойи давомида худудий Дастурнинг бажарилиши учун 398 млрд.320,3млнсўм,2 млн. 654,6 минг АҚШ доллари ва 278,3 минг евро миқдорида маблағлар ажратилди. Шундан, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари 147 млрд. 457,7 млн. сўм, ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари 109 млрд. 557,9 млн. сўм, тижорат банклари кредит маблағлари 140 млрд. 847,0 млн. сўм ҳамда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари ва грантлари 457,7 млн. сўм, 1 млн.289,4 минг АҚШ доллари ва 278,3 минг еврони ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 25 августдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорини ижро этиш мақсадида ФХДЁ органлари йўлланмаси бўйича никоҳланувчи шахслар махсус тиббий гурухлар томонидан 5 турдаги касаллик (руҳий, гиёҳвандлик, теританосил, сил, ОИТС касалликлари) юзасидан бепул тиббий кўрикдан ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят бўйича 10 750 та никоҳ қайд қилинган бўлиб, 20 632 нафар никоҳланувчи шахс йўлланма асосида тиббий кўрикдан ўтказилиши натижасида уларнинг 88 нафари юқоридаги қарорда кўрсатилган 5 турдаги касалликка чалинганлиги аниқланган. Жорий йилда соғлом болани вояга етказишда, соғлом болалар туғилишида соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш, шунингдек капитал таъмирдан чиқариш, жиҳозлаш бўйича тегишли ишлар олиб борилди. Хусусан, жорий йилнинг 9 ойида БМТ томонидан 9,0 минг АКШ долларлик замонавий клиник биохимик лаборатория, “Глобал” жамғарма томонидан 267,5 млн. сўмлик дори-дармон ва тест синамалар, “KfW” банки (Германия) маблағлари ҳисобидан 168,2 минг еврога 20 дона тиббий аппаратуралар келтирилиб, ишга туширилди. Япониянинг “Шумадзи” компанияси   гранти   асосида Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Янгиариқ, Хива, Шовот, Қўшкўпир туманларига ҳар бири 340,0 млн. сўмлик 14 та рақамли рентген аппарати ҳамда туман тиббиёт бирлашмаларига 15 дона автоклав ўрнатилди.
Мактабгача таълим муассасаларининг 30 716 нафар тарбияланувчиларидан 29 261 нафари (95,2%), умумтаълим мактаблари 261 695 нафар ўқувчиларидан 256 226 нафари (97,9%) мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Бу йилнинг ўзида аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, янги уй-жойлар қуриш, замонавий йўллар ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш, аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2014 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича 807 та якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун жами 129 млрд. 120,0 млн. сўм, шундан 51 млрд. 563,3 млн. сўм аҳоли маблағи ва 77 млрд. 556,7 млн. сўм имтиёзли ипотека кре-дитлар ажратилиши режалаштирилди. Белгиланган вазифалар жойларда амалга оширилди.
Вилоятда жорий йилда маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан 3 та “Баркамол авлод” болалар марказини мукаммал таъмирлаш ва жихозлаш ишлари учун 1 млрд. 929,8 млн. сўм, Урганч туманидаги “Баркамол авлод” болалар маркази учун 585,3 млн.сўм, Шовот туманидаги “Баркамол авлод” болалар маркази учун 561,0 млн. сўм, Хонқа туманидаги “Баркамол авлод” болалар маркази учун 783,5 млн. сўм маблағ ажратилди.
Айни пайтда бу масканларда ёш истеъдодлар қизиқиш билан, шуғулланмоқдалар. Шунингдек, бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббий муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2014 йил учун тузилган манзилли рўйхатга асосан 22 та умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари учун 16 млрд, 142,4 млн. сўм ажратилиб, таъмирлаш ишлари бажарилди. Бугун таълим муассасаларида ўғил-қизларимизнинг фан сирларини ўрганишлари, ўзлари хоҳлаган тўгаракларда шуғулланишлари учун имконият кўлами янада кенгайди.
Мажлисда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниезова маъруза қилиб, “Соғлом бола йили” Давлат дастури йил давомида фаолиятда дастурил-амал бўлиб, олиб борилаётган кенг қамровли фаолиятга янада эътиборни қаратди.
Таълим, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси янада, муртаҳкамланиши таълим, тарбия ва тиббий хизматкўрсатиш йўналишидаги фаолиятни такомиллаштиришга ижобий таъсир кўрсатди. Ўқувчи - ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш учун яратилган шароитлар, уларнинг ўз иқтидорларини кенг намоён қилишлари имконини берди. Жорий йилда кўплаб ўқувчилар, ёшлар республика, халқаро танловларда, фестивалларда, спорт мусобақаларида иштирок этиб, юксак натижаларга эришдилар.
Мажлисда вилоятда “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий. ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Хоразм вилояти бош бошқармаси бошлиғи Э.Бобожонов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К.Тангрибердиев, вилоят халқ таълими бошқармасининг бошлиғи Э.Худойназаров, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи П.Қаландаровларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Қўшма мажлис қатнашчилари ўзаро фикр алмашдилар, муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан қатор таклифлар ва тавсияларни билдирдилар.
Муҳокама якунлари бўйича тегишли қўшма қарор қабул қилинди.

“Хоразм хақиқати” 2014 йил 3 декабрь № 96 (19130)