Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Соғлом она-соғлом бола
06.08.2009

Оммавий ахборот воситаларининг ана шу мавзуни ёритишдаги ўрни ва роли ҳақида вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринболари, вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси Ш.Хўжаниёзова билан бўлиб ўтган матбуот конференциясида қизғин гап борди.

Конференцияда вилоятдаги оммавий ахборот воситаларининг, шунингдек қатор тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар хотин-қизлар қўмиталарининг раислари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этди. Унда ҳомиладор аёлларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳар бир шаҳар, туман марказида соғлом бола туғилиши ва тарбияланиши учун зарурий шарт-шароитларни таъминловчи перинатал ва скрининг марказлари ташкил этиш борасидаги умумдавлат чора-тадбирларини рўёбга чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, оилада ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини кенг кўламда олиб бориш муҳим вазифалар қилиб белгиланган.

Таъкидландики, аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши ва уни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда юқорида қайд этилган қарорнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 11 июлдаги “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Матбуот конференциясида вилоят “Она ва бола” скрининг маркази раҳбари Г.Сафарбоева ва Хоразм телерадиокомпаниясининг директори Б.Султоновнинг соғлом бола туғилишини таъминлаш бўйича марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар, она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш масалаларининг оммавий ахборот воситаларидаги тарғиботи бўйича ахборотлари тингланди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш, ёшларда соғлом ва аҳил оила қуришга, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тушунтириш ишларини кучайтириш, болалар ва ўсмирларни жисмоний жиҳатдан беками кўст ҳамда уйғун камол топтириш, жисмонан бақувват ва маънан баркамол ёш авлодни шакллантириш учун зарурий шарт-шароитларни таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш вазифалари белгиланди.

“Меҳр-шафқат ва саломатлик”, “Маҳалла” жамғармалари вилоят бўлимларининг раислари Л.Асқарова, Р.Қутлимуродов конференция қатнашчиларининг диққат-эътиборини қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) да тиббий хизмат кўрсатишни юқори поғонага кўтариш, уларда кечаю кундуз навбатчиликни ташкил этиш, ҳар бир ҚВП билан ёнма-ён дорихоналар, фитобарлар очиш, уларда турли хил дорилар ва гиёҳлар сотилишини йўлга қўйиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига қаратдилар.

Бу борада оммавий ахборот воситалари зиммасига ғоят масъулиятли вазифалар юклатилган. Телевидение ва радио, матбуот учун тайёрланадиган материаллар кенг оммага тушунарли ва мазмундор бўлиши, уларда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг бажарилишининг бориши ҳақида батафсил ҳикоя қилиниши, шу йўналишда тўпланган тажрибалар ва мавжуд камчиликлар батафсил қамраб олиниши лозим.