Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Солиқ соҳасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
24.02.2018

Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати идоралари ходимлари томонидан тадбиркорлик соҳасида фуқароларнинг ноқонуний фаолиятини бартараф этиш, солиқ солиш базасини янада кенгайтириш, янги ишчи ўринларини яратиш ҳамда нарх-наво кўрсаткичларининг қўйилиши бўйича савдо мажмуалари ва бозорларда профилактик суҳбатлар, тарғибот – ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Куни кеча Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан "Марказий деҳқон бозори”да профилактик тадбир ташкил этилди. Тадбиркорлар иштирокида ўтказилган тадбирда тадбиркорлик субъектларига ҳукуматимиз томонидан берилаётган имтиёзлар, асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нарх-навосини сунъий равишда ўсишига йўл қўймаслик,ёлланма ишчиларни белгиланган тартибда жалб этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг натижасида февраль ойининг дастлабки кунларидаёқ, кўлаб фуқаролар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, савдо фаолиятини қонунийлаштирди. Шунингдек, бир неча тадбиркорлик субектларида янги иш ўринлари яратилди. Хусусан,  мазкур деҳқон бозорида фаолият юритиб келаётган тадбиркор Илхом Оллаберганов жорий йилда иккита фуқарони доимий иш билан таъминлади.

-Иш фаолиятимни 2017 йилда бошлаган эдим. Асосан аҳолига ширинлик, қандолат ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш билан шуғулланиб келмоқдаман. Жорий йилнинг бошида икки нафар ўғлимни иш билан таъминландим. Эндиликда фарзандларим билан биргаликда тадбиркорлик соҳасида элга сифатли хизмат кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бугун солиқ хизмати ходимларининг профиклатик суҳбатидан кейин ишлаб чиқариш соҳасида ҳам ўз фаолиятимни йўлга қўйишни режалаштирдим. Бугун юртимизда тадбиркорлар учун берилаётган имкониятлардан мамнунмиз. Юртошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди урганчлик тадбиркор Илхом Оллаберганов.

Шунингдек, давлат солиқ хизмати ходимларининг тадбиркорлик фаолиятини вақтинчалик тўхтатган фуқаролар билан ўтказган профилактик суҳбатлари ҳам самарали бўлмоқда. Тушунтириш ишлари давомида якка тартибдаги тадбиркорларга қатъий белгиланган солиқ ставкаларнининг 30 фоизга пасайтирилганлиги тарғиб қилиниб, керакли маслаҳатлар берилилиши натижасида тадбиркорлар яна ўз фаолиятини тиклаб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда давом этаётгани, албатта қувонарли.

 

Дилрабо Курязова

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси

бўлим бошлиғи