Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам такомиллашади
06.06.2009

Кеча вилоят Адлия бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш масалалари” мавзусида сайёр семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоятдаги адлия, суд идоралари, ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа идоралар вакиллари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Семинар йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари У.Жумагалдиев бошқариб борди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Нуриддинжон Исмоилов “Жаҳон молиявий - иқтисодий инқирози шароитида тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштириш истиқболлари”, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Абдухалим Аҳмедов “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш масалалари” ҳақида маъруза қилдилар.

Маъруза ва музокарада қатнашганлар жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва у туфайли вужудга келаётган муаммолар дунёнинг барча давлатларида энг долзарб масалалар сифатида қаралаётганлигига, инқироз бошлангандан кейин жаҳонда савдо ҳажми, кўплаб мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари орқага кетаётганини, бугунги жаҳон бозоридаги молиявий-иқтисодий инқироз республика иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкинлигини таъкидладилар.

Ўзбекистонда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилаётганлиги, хусусан инқирозга қарши чоралар Дастури ишлаб чиқилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” китобидаги вазифалардан келиб чиқиб, тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш, уларни бугунги кун талаблари даражасида ташкил этиш ҳамда тадбиркор ва кичик бизнес субъектлари фаолияти муҳофазасининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалалари ҳақида фикр алмашилди.

“Хоразм ҳақиқати” газетаси

№ 45 (18559) 06.06.2009 г.