Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ БЎЙИЧА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА”
11.11.2010

Қайд этиб ўтилсинки, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ва Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш натижасида республикада халқаро стандартларга мос келадиган узлуксиз мажбурий умумий ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг 12 йиллик тизими вужудга келтирилди. 1536 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, амалда барча умумтаълим мактаблари, таълим муассасалари қошидаги 1817 та спорт заллари намунавий лойиҳалар асосида барпо этилди, мукаммал реконструкция қилинди ҳамда замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, мебель ва ўқув асбоб-анжомлари билан ­жиҳозланди.

Таълим муассасаларининг барпо этилган моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш ва муттасил янгилаб боришни таъминлаш, уларни тизимли асосда энг замонавий компьютер техникаси, ўқув-лаборатория ускуналари, мебель ва асбоб-анжомлар билан қайта жиҳозлашни, шунинг дек, илғор таълим технологиялари ва ахборот-коммуникация тизимларини ўқув жараёнига кенг татбиқ этиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

2. Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Жамғармага келиб тушаётган маблағларни кейинчалик улардан таълим муассасалари — умум­таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) мақсадида фойдаланиш учун жамлаш;

таълим муассасаларини ре конструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, зарур ҳолларда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар билан кенгайтириш, спорт зал лари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш;

замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб, таълим муассасаларини энг янги ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компьютер техникаси ҳамда ахборот-ком муникация таълим технология ларининг бошқа элементлари билан, шунингдек, ўқув мебели ва асбоб-анжомлари билан тизимли қайта жиҳозлаш ҳамда тўлиқ жиҳозлашни молиялаштириш.

3. Белгилаб қўйилсинки, тугатилаётган бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг барча актив ва пассивлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ­ташқари жамғармага топширилади.

4. Қуйидагилар Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарманинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ажратмаларни тўлашдан тушадиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бюджетдан ташқари маб лағлари;

халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва имтиёзли ­кредитлари (қарзлари);
хайрия қилувчилар — юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

5. Белгилансинки, Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.

Қуйидагилар:

Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сонини 4 нафарга кўпайтирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг марказий аппарати таркибида бошқарув ходимлари сони 7 нафардан иборат Жамғарма Ижроия дирекциясининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Қуйидагилар:

ҳудудий молия бошқармаларининг тузилмасида молия органлари бўйича белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида 2 нафар ходимдан иборат Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш, улардан фойдаланишни таҳлил ва мониторинг қилиш шўъбаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг белгиланган ходимлар сони доирасида 3 нафар ходимдан иборат Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат шўъбаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўазначилигининг операцион бошқармаси тузилмасида 2 нафар ходимдан иборат ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ўазначилик бошқармаларининг операцион бўлимларида молия органлари учун белгиланган ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида 1 нафар ходимдан иборат шўъба;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тузилмаларида бошқарув ходимлари сони марказий аппаратларда 3 нафардан иборат бўлган таълим муассасаларини реконструкция қилиш, ­мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳлари ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармаларида мазкур тузилмаларнинг белгиланган бошқарув ходимлари сони доирасида 2 нафардан иборат тегишли шўъбалар ташкил қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг ­тузилмасига туман (шаҳар) молия бўлимларидаги тегишли лавозимларни қисқартириш ҳисобига таълим муассасалари биноларининг техник ҳолати, инфратузилмаси ва жиҳозланиши масалалари бўйича 1 нафардан мутахассис (муҳандис) лавозимини киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг маблағларидан, айниқса, таълим муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва анжомлар билан тўлиқ жиҳозлаш бўйича аниқ мақсадни кўзлаб ва оқилона фойдаланиш устидан тизимли асосда доимий мониторинг олиб борсин.

8. Шундай тартиб ўрнатил синки, унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иштирокида ҳудудлар бўйича таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга оид таклифларни шакллантирадилар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини тасдиқлаш учун белгиланган муддатдан уч ой олдин ана шу таклифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига киритадилар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига келиб тушадиган маблағлар доирасида Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш Дастурининг узил-кесил параметрларини шакллантирадилар ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг лойиҳаси киритиладиган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар;

Таълим муассасаларини ре конструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш Дастури ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастурига мустақил бўлим сифатида киради.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда икки ҳафта муддатда Жамғарма тўғрисидаги Низомни ҳамда Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги Дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Тартибини тайёрласин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Қуйидагилар:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи ­хизмати зиммасига;

таълим муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича буюртмачи вазифаси, берилган ваколатлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази зиммасига юклансин.

10. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агент лиги, бошқа оммавий ахборот воситалари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларни, таълим муассасаларининг барпо этилган моддий-техника базаси негизида замонавий таълим технологияларидан ўқув жараёнида фойдаланишнинг ижобий тажрибасини кенг ёритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомни, таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги Дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Тартибини, шунингдек, таълим стандартларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, мебель ва анжомлар билан жиҳозлашнинг янгиланган нормативларини тасдиқласин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.КАРИМОВ

Тошкент шаҳри, 2010 йил 10 ноябрь