Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
30.07.2012

Таъкидлаш жоиз-ки, бугун бутун дунёда оммавий маданият ниқоби остида миллий маданиятимиз ва маънавиятимизга, айниқса дунёқараши шаклланиб улгурмаган ёшларимиз онгу шуури, маънавиятига турли тазйиқлар кучайган даврда маҳалланинг, айниқса маҳаллаларда фаолият олиб бораётган диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларининг тутган позицияси, фаоллиги ва фидойилиги катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқароларнинг ўзини – ўзи бошқариш органлари раислари сайлови тизимини янада такомиллаштириш, оқсоқоллар ва уларнинг маслаҳатчилари лавозимига фуқаролар ичидан энг муносибларини сайлаш  бўйича таклифлар киритгани ҳам бежиз эмас. Зеро, ҳар бир оиланинг тинчлиги, аҳиллиги ва ҳамжиҳатлиги ўша маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган маҳалла институтининг қанчалик самарали ишлашига бевосита боғлиқдир. Шунинг учун ҳам маҳалла, унинг бугунги кунда жамиятимиздаги ўрни ва аҳамиятини ошириш давлатимиз ээътиборида. 2012 йилнинг 9 июлида “Фуқароларнинг ўзини – ўзи бошқариш органларининг ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш бўйича қўшимча чора – тадбирлар ҳақида” Республика Президентининг Фармони қабул қилинганлиги ҳам бекор эмас. Бинобарин, маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган фаол, аҳолининг ишончини оқлаётган диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларни аниқлаш, уларнинг илғор тажрибаларини кенг тарғиб қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Ана шу мақсадни кўзлаб Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва Ўзбекистон Хотин – қизлар қўмитаси ҳамкорлигида “Энг намунавий диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи” кўрик танловини анъанавий равишда ўтказиб келмоқдалар.



Куни – кеча Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали комедия ва драма театрида фуқаролар йиғинларининг “Энг яхши диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳар бир туман ва шаҳар миқиёсида ўтказилган кўрик танловларда ғолиб бўлган диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар иштирок этдилар. Кўрик – танловда бўлиб ўтган қизғин баҳслардан кейин иккинчи ўрин Боғот туманидан Венера Сапаева ҳамда хивалик Ширин Ҳакимоваларга, учинчи ўрин Урганч шаҳридан Дилором Худойберганова, Урганч туманидаги “Ўрта ёп” маҳалласи диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Орзигул Саидова ҳамда гурланлик маслаҳатчи Шарифа Дўсчановаларга насиб этди.



Биринчи ўрин ва танловнинг республика боқичида қатнашиш ҳуқуқи Янгиариқ туманидаги “Катта боғ” маҳалласи диний маърифат ва маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Султонпошша Эгамовага насиб этди.


Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати