Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ТАРАҚҚИЁТНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ДАСТУРИ
06.04.2011

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзусидаги маърузаси барча юртдошларимиз томонидан ҳар томонлама чуқур ўрганилиб, фаолиятимизда дастуриламал бўлмоқда. Юртбошимиз маърузасида мамлакатимизда мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг барча жабҳаларида эришилган салоҳиятли ютуқлар, ислоҳотларнинг изчил давом қилаётганлиги ва келгусидаги улкан режалар, тараққиётнинг истиқболли йўналишлари аниқ-равшан кўрсатиб берилди. Мазкур маърузанинг асосий қоидалари ва хулосаларини амалга ошириш юзасидан Олий Мажлис Сенатининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ҳаракат дастуридан келиб чиқадиган вазифаларни рўёбга чиқариш юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2011 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган дастурлар режаси тасдиқланди.

Концепциянинг мазмун-моҳиятини кенг халқ оммасига етказиш мақсадида барча бўғиндаги депутатлар, зиёлилар, ҳуқуқшунослар, адабиёт ва маданият намоёндалари, турли соҳа мутахассисларидан иборат тарғибот-ташвиқот гуруҳлари бугунги кунда вилоятимизнинг шаҳар, туманларида меҳнат жамоалари, ўқув муассасалари ва барча маҳаллаларда бўлиб, кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бораётирлар.

Ана шундай тадбирлар давомида мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган улкан бунёдкорликлар, яратувчиликлар бевосита аниқ факт ва мисоллар асосида аҳолига етказилмоқда. Жумладан, Президентимиз маърузасида кўрсатиб ўтилганидек қарийб йигирма йиллик мустақил тараққиётимиз мобайнида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3,5 баробарни, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 2,5 баробарни, реал даромадлари 3,8 баробарни ташкил этгани эътиборга сазовордир.

2008-2010 йилларда дунёнинг аксарият мамлакатларида иқтисодий ўсиш суръатлари сезиларли равишда тушиб кетган, ишлаб чиқариш пасайган бир вақтда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш суръатлари ошган. Бугунги кунда барча соҳаларда фаолият давр талаби асосида ташкил этилиб, ҳар бир юртдошимиз ўзининг фидойи меҳнати билан Ватан равнағига ҳар томонлама муносиб ҳисса қўшмоқда. Самарали, сифатли ишлаш учун эса барча шарт-шароитлар яратилган. Айниқса, кичик бизнес, тадбиркорлик йил сайин ривожланмоқда. Бу эса элдошларимизнинг ўз иқтидорларини турли йўналишларда намоён қилишга имкон бераётир.

2010 йилда вилоятимизда ялпи ҳудудий маҳсулот 10,2 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10,5 фоизга, истеoмол моллари ҳажми 12,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 5 фоизга, капитал қўйилмалар 72,1 фоизга, пудрат ишлари 26,6 фоизга, чакана савдо айланмаси 13,4 фоизга ўсиши таъминланди. Ҳудудий корхоналар томонидан 4,1 млн доллар миқдорида экспорт амалга оширилиб, белгиланган прогноз кўрсаткичи 182 фоизга бажарилди.

Иқтисодиётнинг юқори суръатларда ўсиши натижасида аҳоли реал даромадлари 55,7 фоизга ошди.

Кейинги йилларда вилоятимизда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати 6,1 фоизни, 2010 йилда эса 10,2 фоизни ташкил қилди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 3,4 млрд. сўмни, иқтисод қилинган валюта миқдори эса 2,1 млн. долларни ташкил этди. Дастурга киритилган корхоналар томонидан ички бозорга 2,5 млрд. сўмлик маҳсулот етказиб берилди.

Президентимизнинг ташаббуси билан 2009 йилда қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қуриш ишлари бошланди ва бу халқимиз томонидан мамнунлик билан кутиб олинди. Ўтган йили вилоятда 590 та уй-жой тўлиқ қурилиб, фойдаланишга топширилди. Намунавий лойиҳалар асосида қурилган 11 та турар-жой массивларида 14,5 км. газ, 31,2 км. ичимлик суви, 13,3 км электр тармоқлари ҳамда ички ва ташқи йўллар қурилди.

Янги лойиҳалар асосида қад ростлаётган ушбу турар-жойлар маҳаллий шароитларга тўла жавоб бериши, давлат томонидан имтиёзли кредит ажратилиши, уй-жой эгасига тўла битказилган уйнинг калити топширилишидан фуқаролар хурсанд бўлишмоқда. Бу борадаги амалий ишлар келгуси йилларда ҳам изчил давом этади. Аҳоли бандлиги ва даромадининг барқарор манбаи бўлган тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётир. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 11394 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтиб фаолият кўрсатишмоқда. Ўтган йилнинг ўзида 1810 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилинди.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вилоят иқтисодиётида ҳал қилувчи кучга айланди. Бугунги кунда ушбу соҳанинг вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 71,8 фоизни ва аҳоли бандлигидаги улуши 78 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури муваффақиятли бажирилмоқда. Жумладан, фақат 2010 йилнинг ўзида 866 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилиб, режа ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,8 фоизга бажарилди. 300 тадан кўп савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари очилди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллиги нишонланадиган ушбу қутлуғ йилда ижтимоий-иқтисодий соҳалар янада ривожланади. 2011 йилга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурига киритилган, умумий қиймати 35 млн. долларни ташкил қиладиган 61 та лойиҳа бажарилади. Дастурни амалга ошириш натижасида қўшимча 189 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши, 1300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ушбу дастурга ҳар бир тумандан қиймати 2-3 млн. долларга тенг бўлган лойиҳалар киритилган.

Бу йил ҳам қишлоқ хўжалиги тармоқларида мўл ҳосил етиштириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Деҳқонларимиз баҳорги дала ишларини кун сайин қизитмоқдалар. Ушбу йилда 36,8 км узунликда коллектор-зовур тармоқларида реконструкция, 1349,3 км. узунликда таъмирлаш ва тиклаш тадбирлари ўтказилади. 53800 гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланади. 437 км узунликда хўжаликлараро ирригация тармоқларини тозалаш ва мавжуд гидротехник иншоот ҳамда гидропостлар таъмирланади. 378 гектар янги боғ, 38 гектар узумзор ташкил қилинади. 521 гектар боғ ва 91 гектар токзор реконструкция қилинади.

Шу кунларда ўлкамизда навбаҳор, Наврўз шодиёналари, шукуҳи давом этмоқда. Наврўз байрами арафасида ўтказилган умумхалқ ҳашарида ҳар бир элдошимиз фаол иштирок этди. Юртимиз янада чирой очди, обод бўлди.

«Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига менинг туҳфам» шиори кенг қулоч ёймоқда. Вилоятимизда 17 млн. донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишда юртдошларимизнинг ҳаракати кун сайин ошмоқда.

Президентимизнинг маърузаси тараққиёт дастури, ундаги асосий қоидалар, тавсиялар ҳар бир инсон ҳаётига дахлдор эканлиги алоҳида қайд этилмоқда.

Концепцияда устувор вазифалар олтита йўналишда баён этилган. Президентимиз таклифига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш зарурий устувор вазифа саналади. Истиқлол йилларида бу борада амалий ишлар қилинди. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш, Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи экринлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш – энг муҳим устувор вазифалар эканлиги маърузада атрофлича кўрсатиб берилди.

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари сессияларида, доимий комиссиялар мажлисларида кенг жамоатчилик, фаоллар иштирокида ана шу муҳим масалалар муҳокамаси жараёнида элдошларимиз фаол иштирок этдилар. Айниқса депутатлар, сиёсий партиялар олдида турган масъулиятли вазифалар бевосита маҳаллий мисоллар билан уйғун ҳолда қараб чиқилди.

Бугунги кунда ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш ва айни пайтда вилоятдаги 654 та қишлоқ, шаҳарча ва маҳалла фуқаролар йиғинлари иш услуби, илғор тажрибаларни изчил оммалаштириб бориш фақат ижобий самара беради.

Президентимиз “Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир…юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолмоқда”, дея таъкидлайди.

Бугунги кунда вилоятда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ҳуқуқий билимлар тарғиботини тубдан яхшилашга йўналтирилган мақсадли кенг кўламдаги тадбирлар давом этаётир. Давра суҳбатлари, анжуманлар, илмий-назарий семинар, ўқувларда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президентимиз фармонлари, қарорлари изчил ўрганилмоқда. Фуқаролар саволларига мутахассислар малакали жавоб бераяптилар.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётини оммага етказишда демократик жараёнларни чуқурлаштиришда, аҳолининг сиёсий фаоллигини, ташаббускорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни, аҳамияти алоҳидадир. Юртбошимиз қайд этганидек “…Ўтган йиллар давомида, айниқса охирги 10 йилда оммавий ахборот воситаларини янада либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди”.

Жумладан, вилоятимизда айни пайтда 26 та газета чоп қилинмоқда, битта давлат, иккита хусусий телевидениеда кўрсатувлар эфирга берилмоқда. Таҳририятлар моддий-техника базаси энг замонавий техник воситалар билан жиҳозланиб, журналистларнинг касб маҳорати ошиб бормоқда. Юртимизда оммавий ахборот воситалари ривожини таъминлайдиган, демократик талаб ва стандартларга тўла мос келадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди.

Эндиликда бу соҳада тайёрланиши кўзда тутилган – “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг лойиҳаларига тегишли таклифлар киритилиб, умумлаштирилмоқда. Шунингдек, бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига  тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳам маърузада таклиф этилади. Бу эса келгусида ушбу соҳадаги фаолият таъсирчанлигини янада ошириш имконини кенгайтиради.

Маърузадан келиб чиқадиган вазифалардан яна бири – сайлов қонунчилигини демократлаштириш, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ҳам қатор қонун лойиҳалари юзасидан юртдошларимиз таклиф-мулоҳазалар билдиришмоқда.

Истиқлол йилларида кичик бизнес ва тадбиркорликга кенг йўл очилганлигини кундалик ҳаётда ҳам яққол кўриш мумкин. Юртбошимиз маърузаси ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан: Президентимиз ўз маърузасида “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни тайёрлаш зарур. Бу қонунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш йўлларини соддалаштириш, уларнинг фаолияти учун кўпроқ эркинликлар беришни кўзда тутиш лозим” - дея тавсия қилдилар. Бу эса тадбиркорларга янада самарали фаолият кўрсатиш имконини беради.

“Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили”да ҳам ушбу йўналишда жуда катта амалий ишлар олиб борилаётир. Янги иш бошлаётган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилмоқда. Уларни энг замонавий технологиялар билан таъминлаш ишлаб чиқараётган маҳсулотларини сотишни ташкил этиш ҳуқуқий билимини оширишлари учун шароитлар яратилмоқда. Яқинда бўлиб ўтган “Ташаббус-2011” кўрик танлови ҳам янги иқтидор эгаларини кашф этди. Шу кунларда вилоятимизнинг барча шаҳру, қишлоқларида мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллигини муносиб ютуқлар билан кутиб олиш мақсадида фидойи меҳнат қилаётган замондошларимизнинг ғайрат-шижоат натижалари қувонарлидир.

Шу йилнинг 26-26 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Асосий масала “Ўзбекистон Республика Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78,80,93,96 ва 98-моддалар)”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги маърузасида баён этилган қонунчилик ташаббусларига мувофиқ тайёрланган ва қабул қилинган ушбу қонун, унинг қоидалари давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришда янги босқични бошлаб беради. Ушбу қонунда кўзда тутилган қоидалар ҳар бир сенаторнинг, маҳаллий депутатларнинг масъулиятини ошириб, жамиятдаги фаолиятини кучайтиришга замин яратади.

Олий Мажлис ялпи мажлисда сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ва либераллаштиришга, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялашга қаратилган бир қатор қонунлар ҳам қабул қилинди ва унда ҳар бир сенатор фаол қанашди. Шу кунларда вилоятдан сайланган сенаторлар воҳамиз шаҳар ва қишлоқларида бўлиб, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини, қонунларга киритилган қўшимчаларни кенг жамоатчиликка етказиб, бу йўналишда кенг қамровли тушунтириш, тарғибот ишларини бошлаб юбордилар.

Умуман Президентимиз маърузасида - Концепцияда белгиланган ва конституциямизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юртимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётида ривожланишнинг янги истиқболли босқичини бошлаб беради. Мамлакатимизни янада ҳар томонлама тараққий қилиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.


Оллаберган Оллаберганов,
Хоразм вилояти ҳокими,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.