Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“ТАШАББУС-2011”: ЮКСАК САВИЯДА ЎТКАЗИЛАДИ
19.02.2011

Вилоят ҳокими О.Оллаберганов Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида 2010 йил якунлари бўйича “Ташаббус-2011” кўрик-танловининг вилоят босқичини юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ Республика Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида 2010 йил якунлари бўйича 2011 йилнинг 29-30 март кунлари ўтказиладиган “Ташаббус-2011” кўрик-танловини юқори савияда ташкил этиш юзасидан 2011 йил 4 февралдаги фармойиши раҳбарлик ва ижро этиш учун қабул қилинди.

“Ташаббус-2011” анъанавий кўрик-танловининг вилоят, шаҳар ва туманлар босқичларини ташкил этиш бўйича вилоят ташкилий қўмитасининг таркиби, танловни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар миқдори, танловнинг шаҳар ва туманлар босқичларини ўтказиш жадвали, уларни ташкил этишга бириктирилган масъуллар рўйхати тасдиқланди.

Давлат мулкини бошқариш, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармалари, вилоят молия, вилоят ҳокимлигининг ишлар бошқармаларига “Ташаббус-2011” кўрик-танловининг вилоят босқичини ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг белгиланган миқдорда ажратилишини таъминлаш топширилди.

Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, фермер хўжаликлари уюшмаси вилоят вакиллиги, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими зиммасига шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда “Ташаббус-2011” кўрик-танлови шаҳар ва туманлар босқичларининг юқори савияда ўтказилишини, ғолиблар рағбатлантирилишини ва уларнинг вилоят босқичида қатнашишларини таъминлаш вазифаси юклатилди. Шаҳар ва туманлар ҳокимлари ўз ҳудудларида “Ташаббус-2011” кўрик-танловини юқори савияда ўтказиш учун масъул эканликлари таъкидланди.

Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасига “Ташаббус-2011” кўрик-танловининг вилоят, шаҳар ва туманлар босқичлари тадбирларида намойиш этиладиган маданий дастурларнинг юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш топширилди.

“Хоразм” телерадиокомпанияси, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, “Хоразм ҳақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририятига “Ташаббус-2011” кўрик-танловининг вилоят, шаҳар ва туманлар босқичларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилди.

Тегишли ташкилотларга “Ташаббус-2011” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини ўз маҳсулотлари билан танловнинг республика босқичида қатнашишлари учун автобус ва юк машиналари билан таъминлаш топширилди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси