Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“ТАШАББУС-2015”ГА - ПУХТА ТАРАДДУД
30.03.2015

Ҳурматли тадбиркорлар, фермерлар, ҳунармандлар!
Тадбиркорлар, фермерлар ва хунармандлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун 2015 йилнинг 28-29 май кунлари “Туркистон” санъат саройида ўтказиладиган “Ташаббус-2015” кўрик-танловини республика финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун кўрик - танловнинг вилоят босқичини ташкил этиш ҳақида ҳақида вилоят ҳокиминингн 2015 йилнинг 20 мартида № 35-ф фармойиши қабул қилинди.
Унга мувофиқ “Ташаббус-2015” кўрик-танлови вилоят ташкилий қўмитасининг таркиби, кўрик-танловнинг вилоят босқичини ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар, “Ташаббус-2015” кўрик-танловининг шаҳар ва туманлар ҳамда вилоят босқичларини ўтказиш графиги тасдиқланди. Кўрик-танловнинг шаҳар ва туманлар босқичлари жорий йил апрель ойининг учинчи ўн кунлигида, вилоят босқичи эса 5 майда ўгказилади.
Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, вилоят фермерлар Кенгаши, Республика халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармасига шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда “Ташаббус-2015” кўрик-танлови шаҳар ва туманлар босқичларининг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш топширилди. 
Ҳурматли тадбиркорлар, фермерлар, ҳунармандлар!

Кўрик – танловнинг шаҳар ва туман, вилоят босқичларида қатнашиб омадингизни синаб кўринг! 
Қўшимча маълумотлар учун шаҳар ва туман ҳокимликларида ташкил этилган “Ташаббус-2015” кўрик-танловини ўтказишга масъул кишиларга мурожаат қилинг.


Вилоят ҳокимлигининг Ахборот  хизмати