Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Абу Райҳан Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний 

Туғилган вақти: 973 йил 15 Сентабр қадимги Хоразм империясининг Кат шаҳри (ҳозирги Қорақалпоғистон)
Вафот вақти: 13 Декабрь 1048 йил Ғазна (хозирги Афганистан)

Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта асрларнинг буюк қомусий олими, 973 йили Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида таваллуд топган. У ёшлик ва ўспиринлик йилларини ўз ватанида ўтказиб, ўша ерда турли илмларни ўрганди ва олим сифатида шаклланди. Замонасининг машҳур олими Абу Наср Мансур ибн Ироқ қўлида таълим олади, ўша пайтлар Бухорода яшаётган бўлажак олим Абу Али Ибн Сино билан ёзишмалар орқали илмий мулоқотда бўлади. У она тилидан ташқари араб, суғдий, форс, юнон тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганади. Бу эса ўз навбатида, Берунийга мазкур тиллардаги асарлар билан чуқур танишишга имконият яратади. 
Олимнинг буюклиги ўша даврнинг деярли барча фанларига қўшган бетакрор илмий меросида намоён бўлади. Берунийнинг олимлик салоҳиятига машҳур шарқшунос олимлардан бири "унинг қизиққан илм соҳаларидан кўра қизиқмаган соҳаларини санаб ўтиш осондир", деб баҳо берган эди. Ғарб тадқиқотчиларидан баъзилари эса "Беруний мусулмон фанининг намойиш этувчи қомусий олимларнинг энг машҳури бўлиши керак" деган фикрни билдиради. 
Асрлар давомида Беруний асарлари тенгсиз деб хисобланган. Ернинг шарсимон эканлигини ва унинг радиуси 6000 км ташкил қилишини тахмин қилган эди. Шунингдек Беруний Грек ва Ҳинд файласуфларининг астрономиc таълимотларини давом қилдирган. Берунийнинг илмий изланишлари натижасида юлдузлар ва қуёшнинг асосини оловдан ташкил топган ва хажм жихатдан эрдан анча катта эканлиги ва тортишиш кучининг мавжудлигини исботлаган ва эр ва бошқа сайёралар қуёш атрофида айлинишини таъкидлаган. 
Хоразмдаги сиёсий вазиятнинг ўзгариши натижасида Беруний 998 йили Журжон шаҳрига кетишга мажбур бўлади. У бу даврга қадар Кот ва Рай шаҳарларида ўзининг дастлабки илмий изланишларини бошлаб юборган эди. 
Беруний 1004-1017 йилларда Хоразмга қайтади. Хоразмнинг янги ҳукмдори Абу Аббос Маъмун ибн Маъмун Берунийни ўз саройи катда иззат-ҳурмат билан қабул қилади. Олим Хоразмшоҳ Маъмун раҳнамолигида вужудга келган илмий марказда фаолият кўрсатиш билан бирга сиёсий жараёнларда ҳам Хоразмшоҳнинг яқин маслаҳатчисига айланди. Хоразмнинг Маҳмуд Ғазнавий томонидан босиб олиниши Беруний ҳаётини хавф остига қўйди. У Хоразмшоҳ саройидаги аксарият олимлар, жумладан, устози Абу Наср ибн Ироқ, Абуал-Хайр Хаммар ва бошқалар билан бирга Ғазна шаҳрига асир қилиб олиб кетилади. 
Маълумки, Хоразм илмий маркази олимлардан фақат Ибн Сино ва Абу Саҳя Масиҳийлар Маҳмуд Ғазнавий зулмидан хавотирланиб, Ғазнага эмас Журжонга қараб йўл олган эдилар. Берунийнинг 1014-1048 йилларда Ғазнада кечирган ҳаёти моддий ва сиёсий жиҳатдан машаққатли бўлишига қарамасдан, унинг илмий фаолияти учун энг маҳсулдор давр бўлди. У Маҳмуд Ғазнавий саройида кечган дастлабки йилларда астрономия ва геодезия масалаларига катта эътибор берди. 
Муаллифнинг илмий адабиётларда қисқача "Геодезия" деб юритиладиган "Турар жойлар орасидаги масофани текшириш учун жойларнинг охирги чегараларини аниқлаш" номли астрономия ва географияга бағишланган асари 1025 йилда ёзиб тугатилди. 
Олим ёзиб қолдирган 160 дан ортиқ асарлари билан астрономия, астрология, математика, геодезия, геология, минералогия, география, арифметика, табобат, фармакогнозия, тарих, филология ва бошқа фанларнинг ривожига ноёб ҳисса қўша олди. 
Берунийнинг бетакрор ижоди унинг ватани Ўзбекистонда алоҳида эътибор қозонган. Унинг қатор йирик асарлари ўзбек ва рус тилларига таржима қилиниб Тошкентда нашр этилган.