Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ - БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
30.03.2011

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбектуризм” миллий компанияси билан биргаликда 2011 йил 29 мартда Хива шаҳрида ташкил этилган “Хоразм вилоятида халқаро туризм инфратузилмасини такомиллаштириш йўллари” мавзуидаги семинар маданий ва тарихий ёдгорликларга бой Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада такомиллаштириш ва кенгайтириш масалаларига бағишланди.

Мустақиллик йилларида туризм хизматлари бозорини шакллантириш бўйича туб институциявий ва сифат ўзгаришлари амалга оширилганлиги кўрсатиб ўтилди. Ўзбекистонда туризм соҳасидаги миллий қонунчилик изчил равишда ривожланиб бормоқда, ушбу соҳадаги халқаро нормаларга тобора кўпроқ мослашиб бормоқда. Сўнгги йилларда туризм соҳасида кўплаб икки ва кўп томонлама битимлар тузилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш максадида мамлакатимизга келаётган туристлар сони кўпайишига ёрдам бераётган хусусий туроператорлар фаолияти учун ҳамма шароитлар яратиб берилмоқда. 2010 йилда Ўзбекистонга 1,3 млн. нафардан ортиқ одам келди, шуларнинг 410,5 минги уюшган хорижий туристлардир. Хорижий туристлар сонининг ўсиш суръатлари 2009 йилдагига нисбатан 6,9 фоизга ошди. Мамлакатимизда туризм бизнесини ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш ҳисобига туризм хизматларини экспорт қилиш прогнозининг бажарилиши 2009 йилга нисбатан 123,3 фоизни ташкил этди.

Муҳокама асносида семинар қатнашчилари Ўзбекистон ғарбни шарқ билан, жанубни шимол билан боғлаб турувчи йўллар чоррахасида эканлигини, ноёб тарих ва маданият ёдгорликларига, музейлар, ғоят гўзал табиий қўриқхоналарга эгалигини, бу эса хориждан тобора кўп туристларни мамлакатимизга жалб этаётганлигини кўрсатиб ўтдилар. Ҳозир туризм салоҳиятини кенгайтириш мамлакатимизнинг муваффақиятли ривожланиши учун стратегик аҳамиятга эга бўлган долзарб вазифалигича қолмокда. Ушбу вазифани ҳал этиш туризмни ва халқаро алоқаларни янада ривожлантиришни, халқаро туризм соҳасини тартибга соладиган уйғунлашган қонунлар тизимини яратишни талаб қилади.

Семинар қатнашчилари ўз чиқишларида туризм соҳасига бундан буён ҳам инвестициялар жалб этиш ишларини фаоллаштириш, кадрлар тайёрлаш, туризм хизматларининг сифатини ошириш, мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги салоҳиятини чет элда кенг реклама қилиш, шунингдек халкаро туризм ташкилотлари ва чет эллик шериклар билан ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, туризмнинг катта салоҳияти фақат давлат томонидан бошқариш тизимини такомиллаштирган, туризм хизматларини диверсификация килган ва сифатли ривожлантирган тақдирдагина рўёбга чиқарилиши мумкинлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.

Масалаларни муҳокама қилиш якунлари бўйича халқаро бозорга етказиб берилаётган туризм маҳсулотининг рақобатбардошлигини ва жозибадорлигини оширишга ҳамда Хоразм вилоятининг туризм инфратузилмасини ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган зарур тавсиялар қабул қилинди.

Семинарда сенаторлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, Хусусий туризм ташкилотлари, уюшмасининг, туроператорларнинг вакиллари, олимлар, туризм соҳаси мутахассислари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.