Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“УМИД НИҲОЛЛАРИ - 2015” ҚАТНАШЧИЛАРИ УЧУН МЕҲМОНХОНАЛАР ТАЙЁРЛАНМОҚДА
03.04.2015

Хоразм вилоятида “Умид ниҳоллари -2015” спорт мусобақаларига ташриф буюрувчилар учун барча қулайликларга эга меҳмонхоналар ҳозирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Яқинда дастлабки обект фойдаланишга топширилди. “Мирмаксиндустрия” МЧЖ қурувчиларининг ғайрат-шижоати туфайли ТАТУ Хоразм филиалига қарашли 160 ўринли янги ётоқхона вилоятда бўладиган нуфузли спорт беллашувлари иштирокчиларига аталган қурувчиларнинг дастлабки совғаси бўлди. Бино ташқи кўринишиданоқ кўзни қувонтиради. Ётоқхонани қуриб фойдаланишга топшириш учун 7 млрд. 745 млн. сўм маблағ ажратилган эди. Ётоқхонанинг барча хоналарда ювиниш бўлинмалари мавжуд. Улар иссиқ сув билан таминлаш ягона тизимига уланган. Ҳар бир қаватда дам олиш ва суҳбатлашиш учун алоҳида файе, ўқув зали, кир ювиш-дазмоллаш хоналари меҳмонлар хизматига мунтазир. Меҳмонларнинг дам олиб хордиқ чиқаришлари учун 5 та телевизор тахт қилиб қўйилди. Мусобақа кунларида Хоразмда ҳаво исиб кетиши кутилмоқда. Бунга чора сифатида ётоқхонадаги 7 та холодилник чанқовбосди ичимликларни совутишга шай бўлиб турибди. Биринчи қаватда битта хона медицина ходимлари учун ажратилиб, зарур ашёлар билан таъминланган. Шундай муҳташам бинонинг қурилишига ҳисса қўшганидан хурсанд бўлган бир кам 60 ёшли қурувчи “Мирмаксиндустрия” МЧЖ ишчиси Давлатмурод оға Собиров биз билан суҳбатда ҳаяжонини яшира олмади:
- Ётоқхона қурилиши биз ишчилар учун моддий ва маънавий қувонч бахш этди. Қурилишнинг қизғин палласида шартнома асосида ишловчи қурувчиларнинг сони 120 нафарга етди. Улар 1 млн. сўмдан 1, 5 млн. сўмгача маош олдилар. Ҳатто 1, 7 млн. сўм олган маҳоратли уста йигитлар биз билан ёнма-ён ишлади. Мен 37 йилллик иш тажрибамда бундай катта даромадли қурилишни кўрмаган эдим. Бундан ташқари бинонинг чиройига кўчадан туриб қарасанг кўзинг қувонади. Биз ҳам оиламиз билан “Умид ниҳоллари” мусобақалари бошланишини сабрсизлик билан кутаяпмиз.
Ётоқхонада ўз машғулотларини апрел ойидан бошлайдиган хореография гуруҳи жойлашади. Уларга ҳар томонлама намунали хизмат кўрсатиш бўйича масъул ходимлар тайинланган. 
“Умид ниҳоллари - 2015” спорт мусобақаси қатнашчиларига меҳмонхона сифатида хизмат кўрсатадиган Урганч Олимпия заҳиралари, Урганч тиббиёт коллежи, УрДУ каби ўқув даргоҳларидаги ётоқхоналарда ҳам таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.



Маҳмуд Ражабов,
Хоразм вилояти ҳокимлигинимнг Ахборот хизмати