Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“УМИД НИҲОЛЛАРИ -2015” ТАРАДДУД
13.02.2015

Бугунги кунда мактаб ўқувчилари вилоятимизда бўлиб ўтадиган “Умид нихоллари” мусобакаларига хозирлик кўришмоқда. Шунингдек ушбу мусобақалар ўтказиладиган спорт иншоотларида хам тайёргарлик ишлари жадал суръатларда олиб бориляпти.

- Бугунги кун ёшлари чинданда бахтли, - дейди “Хиванефтгазкурилиш” унитар корхонаси раҳбари Матёкуб Саидов. - Чунки вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, қурилиш ишлари ва янгидан фойдаланишга топширилаётган спорт мажмуалари уларнинг истеъдодини янада кенг рўёбга чиқариш имконини беради. “Ёшлик” спорт мажмуасида ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратилаяпти. Ёпик сув ҳавзаси, гимнастика зали, кураш, бокс, оғир атлетика, очиқ футбол майдонлари ҳаммаси ёшлар ихтиёрида бўлади.
“Жанубгазқурилиш” акциядорлик жамияти, унинг қошидаги пудрат корхоналари ва бошқа қурилиш ташкилотларининг 460 нафардан зиёд ишчилари мажмуа биноларида пардозлаш ишларини ниҳоясига етказишмоқда.
Спорт мажмуасида спортчилар учун барча қулайликлар яратилади. Ёпик манежда каҳвахона ҳам ишга туширилади. Атрофдаги майдончаларга иқлим шароитимизга мос кўчатлар экилиб, улар суғориш, иситиш ҳамда дренаж тизими билан таъминланади.
Воҳада ўқувчи-ёшларнинг спорт байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётир. Жумладан. Урганч олимпия заҳиралари коллежи, Урганч Давлат университети, УрДУ қошидаги 2-сон академик лицейининг спорт зали, кураш, гимнастика ва теннис заллари, ёпиқ ва очик теннис корти мажмуаси, талабалар турар-жойлари, ошхоналар, ўқув, тиббиёт ва хизмат бинолари, шаҳардаги марказий ўйингоҳ каби кўплаб спорт ва ижтимоий объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари тез суръатлар билан давом этяпти.
Кейинги йилларда вилоятимизда ёш спортчиларнинг халқаро мусобакаларда, жаҳон чемпионатларида кўлга киритаётган муваффақиятлари натижасида болалар ўртасида спортнинг барча турларига қизиқиш ортиб бормоқда.
“Ёшлик” мажмуасида катта спорт байрамини муносиб кутиб олишга ҳар томонлама тайёргарлик давом этмоқда. У янгидан янги ёш спортчиларни кашф этади.

Ўғилжон РАХИМОВА.
“Хоразм хақиқати” 2015 йил 11 февраль № 12 (19150)