Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“Умид ниҳоллари – 2018”: ёшлик ва спорт байрами ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
23.05.2018

Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, хусусан, уларни спортга кенг жалб қилган ҳолда жисмоний ва маънавий баркамолликка етаклаш масалаларига алоҳида эътибор бериляпти. Юртимизда мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, Универсиада спорт мусобақалари айни шу эзгу мақсадларга қаратилган.

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида “Умид ниҳоллари – 2018” спорт мусобақаларининг финал босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Спорт мажмуаси байрамона безатилган, чор-атрофга спортга оид шиорлар, чақириқлар битилган паннолар ўрнатилган. Мажмуа бўйлаб янграган қўшиқ садолари остида майдонга ҳар бир туман ва шаҳардан ёш спортчилар кириб келади. Барча спортчиларнинг кўксида спорт мусобақаларининг медаллари, нишонлари...

Тадбирни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов кириш сўзи билан очиб, ёш спортчиларни эришган муваффақиятлари билан қизғин қутлади. “Умид ниҳоллари – 2018” спорт мусобақаларининг финал босқичида биринчи ўринни эгаплаган Урганч шаҳар жамоасига “Президент совғаси – “Дамас” автомашинаси калитини тантанали равишда топширди.

Шунингдек, Ўзбекистан Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари К.Бектурдиев мусобақада иккинчи ўринни эгаллаган Шовот тумани жамоасига кубок, диплом ва компьютер жамланмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси М.Машарипов беллашувларда учинчи ўринга сазовор бўлган Хива тумани жамоасига қимматбаҳо совғалар - кубок, диплом ва телевизорни тақдим этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожпантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчи-ёшлар ўртасида китобхонлик мадания­тини ривожлантириш мақсадида вилоят, туман ва шаҳарлар кесимида ўтказилган “Энг китобхон мактаб” лойихасининг якуний натижасига кўра ғолиб бўлган умумтаълим мактаблари жамоаларини тақдирлаш маро­сими ҳам бўлиб ўтди.

Тантана ташкилотчиси, “Урганч китоб маркази” маънавий-маърифий савдо маж­муаси муассиси Ш.Охунжонов сўзга чиқиб, ўтказилган тадбир умумтаълим муассасаларида фаол китобхонлар сафини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этганлигини таъкидлади.

“Энг китобхон мактаб” танловининг якуний босқичида ғолиб бўлган умумтаълим мактаблари раҳбарларига сертификатлар топширилди.

Таникли санъаткорлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, вилоят хаваскорлик дасталари иштирокчилари ижросидаги концерт дастури тадбирга янада файз бағишлади.


Ўз мухбиримиз.

“Хоразм хақиқати” ва “Хорезмская правда” 

газеталари 2018 йил 23 май, №41 (19491) чоршанба