Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“Умид ниҳоллари Урганч - 2015”
29.03.2015

Спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзолари Хоразмга келди

Ўзбекистон халқ таълими вазири, спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича 2015 йил 20 март раиси Улуғбек Ильясович Иноятов раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи 
“Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақаларининг республика финал босқичига тайёргарлик ишларининг бориши билан танишиш учун Хоразм вилоятига келди.
23 март куни Республика ишчи гуруҳи аъзолари қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда спорт мусобақалари ўтадиган ва иштирокчиларнинг яшаш ва овқатланиш жойларидаги қурилиш, таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди. Камчилик ва муаммоларни бартараф қилиш бўйича тавсиялар берилди.
24 март куни Урганч шаҳридаги янги қурилган “Ёшлик” шаҳарчасидаги янги умумтаълим мактабида ташкил қилинган вилоят Штабида Ишчи гуруҳлари томонидан ишларнинг ташкил этилиши тўғрисида тайёрланган тақдимотлари кўриб чиқилди. Ҳар бир ишчи гуруҳ қилинган ишлар, келгусидаги режалар ва мавжуд муаммолар ҳақида хисобот бердилар. Муаммолар ечими борасида ишчи гуруҳларнинг ўзаро ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш маслаҳат берилди.
26  март куни спорт мусобақалари йўналишидаги кўчалардаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, ерларни гул кўчатлари экишга тайёрлашнинг бориши ўрганилди. Иссиқхоналарда ўстирилаётган гулларнинг парвариши таҳлил қилинди.
27  март куни молия, аудит, иштирокчиларни овқатлантириш, кутиб олиш гуруҳларининг қўшма йиғилиши ўтказилди. Ушбу ишчи гуруҳларининг фаолиятига оид масалалар келишиб олинди.
Кутиб олиш тадбирлари сценарийсига қатор ўзгартиришлар киритилди.


“Умид ниҳоллари - 2015” мусобақаларининг ахборот маркази