Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



УРГАНЧ ШАҲРИДА ЯНГИ ОРОМГОҲ ОЧИЛДИ
09.09.2013

Бугун Хоразм катта қурилиш майдонига айланган. Дарвоқе, Урганч шаҳридаги бунёдкорлик ишлари Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Урганч шаҳрининг Бош режасини амалга оширишга доир Қарорига мувофиқ олиб борилмоқда. Яқинда вилоят марказида навбатдаги янги иншоот - “Ёшлар кўли” дам олиш маскани фойдаланишга топширилди.


Умумий майдони 15 гектардан ортиқ ҳудудда қурувчилар 12 миллиард сўмликдан ортиқ қурилиш – монтаж ишлари амалга оширилар. Лойиҳачилар, қурувчилар, тадбиркор ва  ҳомийлар ўзларига топширилган вазифаларни бекаму кўст уддаладилар. Тадбир муваффақиятида айниқса, саҳоватпеша  ташкилотларнинг кўмаги  катта бўлди.

Бу ердаги катта ва кичик ороллардаги қурилиш ишлари “Хоразмпахтасаноат” ҳудудий бирлашмаси  ва “Урганч ёғ” очиқ акционерлик жамияти маблағлари ҳисобига амалга оширилди. Кўл атрофидаги брусчатка йўлакчалар остига бетон ётқизиш, тўсиқ - деворларни тиклашга ғишт заводлари, кўл қирғоғига силлиқ тош ётқизишга туманлар ва Урганч шаҳар хокимликлари, силлик тошларни келтиришга "Шароб савдо" МЧЖлари, прансформатор ва подстанциялар ўрнатиш, 10 КВТли юқори кучланишли электр тармоғини олиб келишга вилоят "Электртармоқлари" ОАЖ хомийлик қилди. Атрофни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бутун вилоят кўмак берди.
Ишбилармонлар  чойхона, дўконлар, қутқариш станцияси,   кема тўхташ жойи, кема - кафелар, шахмат қлуби биноларини қуриш, турли аттракционлар ўрнатиш ишларини ниҳоясига етказдилар. Натижада, “Ёшлар кўли” қисқа вақтда ёшларнинг ажойиб дам олиш масканига айланди.
“Ёшлар кўли”нинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими П.Р. Бобожонов ушбу объект қурилишида фаол иштирок этган қурувчилар, ҳомийлар ва тадбиркорларга вилоят аҳли номидан миннатдорчилик билдирди ва ушбу кўркам оромгоҳни вилоят ёшлари – “камолотчилар”га топширилганини эълон қилди.
- Бу ишларнинг барчаси мамлакатимиздаги ёшларни қўллаб – қувватлаш давлат сиёсати доирасида амалга оширилди. Чунки биз учун фарзандларимиздан кўра қадрлироқ, улардан кўра қимматлироқ ҳеч нарса йўқ. Шу ўринда  Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг пойтахтимизда, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғда Мустақиллимизнинг 22 – йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган байрам шодиёналарида “Мустақиллик... эртанги кунимизни янада юксалтиришга мустаҳкам замин яратиш, биз бошлаган буюк ишларни давом эттиришга қурби – қудрати етадиган , ҳеч кимдан кам бўлмасдан ҳаётга кириб келадиган етук ва баркамол, мустақил фикрлайдиган янги авлодни камол топтириш демакдир”, деган сўзларини ёшларимиз доимо эсда тутишлари даркор, - деди П.Р.Бобожонов ўз сўзида.

Кечқурун “Ёшлар кўли”да “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг “Биз – буюк юрт фарзандларимиз” фестивали доирасида пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар, вилоятда истиқомат қилаётган истеъдодлар иштирокида катта гала концерт бўлиб ўтди.
 Унда Хоразм вилояти жамоатчилиги вакиллари билан бирга пойтахтдан , Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан фестивалда иштирок этиш учун Хоразмга ташриф буюрган ёшлар, Республика хотин қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган “Ватаним остонаси маҳалламдан, оиламдан бошланади” Форуми иштирокчилари, туркман ва ўзбек халқларининг севимли шоири,  Махтумқулининг 290 йиллиги муносабати билан Хоразм Маъмун Академиясида бўлиб ўтган илмий анжуманда қатнашаётган қўшни Туркманистондан ташриф буюрган ёзувчи ва шоир, олимлар, шунингдек, Германия , Чехия, Япониядан келган чет эллик меҳмонлар ҳам иштирок этдилар.
Бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида улар вилоят марказида катта кўламдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишларидан ҳайратга тушганликларини изҳор этдилар. “Ёшлик” массивидаги 25 та тўрт қаватли, юз элликка яқин икки қаватли  турар жой бинолари, янги Туризм коллежи, автовокзал биноси,  лойиҳа қиймати 60 миллиард сўмдан ортиқ бўлган маҳобатли спорт манежи, ёпиқ спорт заллари, сув ҳавзаси, бадминтон ва баскетбол маркази, Урганч Деҳқон бозори реконструкцияси, саккизта икки қаватли савдо расталари, Гипермаркет, ҳунармандлар шаҳарчаси, Шовот каналининг икки қирғоғидаги  саксонга яқин туристик объектлар ... Мана вилоят марказида давом этаётган улкан қурилиш объектларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати.
Айтиш керак-ки, Хоразмдаги ўзгаришлар фақат қурилиш соҳоси билан чекланиб қолаётганлиги йўқ. Президент Ислом Каримовнинг 2012 йил октябрь вилоятга ташрифидан кейин воҳа саноат салоҳиятини ривожлантириш, Урганч шаҳрини ободонлаштириш ва сув таъминотини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик соҳасини тараққий эттиришга қаратилган тўртта муҳим Қарори қабул қилинган эди. Уларнинг ижроси доирасида яқин йиллар ичида Хоразмда умумий қиймати 3 триллион сўмга тенг бўлган икки минг икки юздан ортиқ лойиҳа амалга ошириш кўзда тутилган.