Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“УРГАНЧ” ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИ - МДҲДА - ЭНГ ЯХШИЛАР ҚАТОРИДА
08.07.2013

“Аэропорт” Халқаро ассоциацияси томонидан 2012 йилда ўтказилган “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” танлови натижаларига якун ясалди. Унинг “Ишлаб чикаришни ривожлантиришга қўшган улкан қиссаси учун” номинациясида “Урганч халқаро аэропорти” давлат унитар корхонаси ғолиб деб топилди.
Воҳамиз ҳаво кемалари масканининг ана шу номинация бўйича юқори натижаларга эришаётганлиги тасодиф эмас. Ўтган йили “Урганч” халқаро аэропортида амалда ишлаб чикаришнинг барча параметрлари ошиғи билан уддаланди. Умумий ҳисобда бу ерга 157,5 минг нафар йўловчи учиб келди ва бу ердан учиб кетди. Бу ерда 23,5 тоннадан зиёд пуллик багаж, қарийб 5,5 тонна юк, 21,8 тоннадан зиёд турли почта жўнатмалари амалга оширилди.
Аэропорт фаолиятининг асосий йўналишларидан бири хорижий йўловчилар, шу жумладан, сайёҳлар сонини кўпайтириш, уларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича изчил иш олиб боришдан иборатдир. 2012 йилда қирқ бир мингга яқин хорижий йўловчига хизмат кўрсатилди.
Ҳозирги кунда аэропортда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида сайёҳлик соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги Қарори асосида эски аэровокзал биносини реконструкция қилиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда. Ана шу ишлар тугаллангач, бу ерда замонавий технологиялардан фойдаланиш, учиб келган йўловчиларга хизмат кўрсатиш, улар томонидан божхона чегараларини кесиб ўтиш билан боғлиқ тадбирларга сарфланадиган вақтни қисқартириш имконини берадиган замонавий бино иш бошлайди.
Шунингдек, аэропортдаги бошқа қатор объектларни реконструкция қилиш ва модернизациялаш, унинг инфратузилмаларини, йўловчиларни қабул қилиш ва уларнинг учиб кетиш шароитларини такомиллаштириш ишлари ҳам хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини оширишга йўналтирилмоқда.
Воҳамизнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш максадида сўнгги вақтда "Париж-Урганч-Тошкент", "Милан-Урганч-Тошкент" йўналишлари бўйича тўғридан-тўғри авиарейслар ташкил этилди. Франкфуртдан (Германия), Венадан (Австрия) ва бошқа Европа шаҳарларидан чартер рейслари амалга оширилмоқда.
Эдуард ЛУЦАЙ,

"Урганч халқаро аэропорга" давлат унитар корхонаси директоринннг ёрдамчиси.

Хоразм хақиқати” 2013 йил 19 июнь № 54 (18984)