Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“УРГАНЧ” ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИ - ТАНЛОВ ҒОЛИБИ
08.07.2015

Вилоятимиз маркази Урганч шаҳри йилдан йилга чирой очиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти аҳолисининг ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора - тадбирлари тўғрисида”ги хамда “2013 - 2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги қарорлари асосида “Урганч” халқаро аэропортида қурилиш, қайта қуриш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 
2014 йилда “Учиб келиш” ва “Учиб кетиш” терминаллари фойдаланишга топширилди. Бу терминаллар бир соатда 300 гача йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Жорий йилнинг февраль ойида йўловчиларни овқатлантириш, хаво кемалари экипажи аъзоларига, ходимларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган “Кетринг” товар ишлаб чиқариш хизматининг янги биноси фойдаланишга топширилди.


- Яна бир янгилик шуки, - дейди “Урганч” халқаро аэропорти директорининг ўринбосари Руслан Агабуллаев,- чет эл фуқаролари учиш олдидан қадимий диёримизнинг тарихи ҳақида, мамлакатимиздаги сайёҳлик йўналишлари тўғрисида маълумот олиш имконига эга бўлдилар. Бугунги кунда Париж - Урганч - Тошкент, Милан - Урганч -Тошкент, Москва - Урганч Санкт - Петербург - Урганч йўналишлари бўйича авиарейслар амалга оширилмоқда. Шулар билан бир қаторда Франкфурт - на – Майне - Урганч, Вена -Урганч йўналишлари бўйича ҳам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда “Урганч” халқаро аэропорти ҳар қандай типдаги йўловчилар ташиш учун мўлжалланган самолётларни қабул қилиш имкониятига эга.
Маълумотларга қараганда ушбу аэропорт хизматидан фойдаланувчи йўловчилар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. 2014 йилда бу кўрсаткич 138 мингга етди. 
2012 - 2013 йиллардаги молиявий ишлаб чиқариш натижаларига кўра “Урганч халқаро аэропорти” давлат унитар корхонаси “Аэропорт” фуқаро авиацияси ассоциацияси томонидан ўтказилган “МДХ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” деб номланган танловнинг “Ишлаб чиқаришга қўшган улкан хиссаси учун” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган эди. 2014 йил якунларига кўра аэропорт ходимлари яна ушбу номинация бўйича ғолиб чиқди.
Ушбу қувончли воқеа муносабати билан ўтказилган тантанада жамоага Фахрий ёрлиқ ва ассоциация кубоги топширилди.

Латофат САИЛХОНОВА.
“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 8 июль №54 (19192)