Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Урганч халқаро аэропортида “Яшил”ва “Қизил” йўлаклар тизими ишга туширилди.
03.01.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрь куни "Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор ижроси доирасида "Урганч” халқаро аэропортида 2018 йил
1 январдан бошлаб жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича "яшил” ва "қизил” йўлак тизимини амалиётга татбиқ этилди. 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб эса, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автомобиль ва темир йўл ўтказиш пунктларида кучга киради.

Жорий қилинган қулайликлар фуқароларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитларини жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллашга олиб келади. Энг муҳими, республикамизда туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитларни яратишга хизмат қилади.

Яшил йўлакдан жисмоний шахслар нотижорат мақсадлардаги қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларини божхона чегарасидан ёзма равишда декларацияламасдан туриб олиб ўтишлари мумкин.

Яъни, жисмоний шасхнинг "яшил” йўлакдан ўтиши божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларацияланадиган товар ва белгиланган меъёрдан ортиқ нақд валюталари йўқлигини маълум қилиш сифатида қаралади. Бу эса жисмоний шахсни божхона қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этмайди.

Қизил йўлакдан жисмоний шахслар қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни, шунингдек декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни йўловчи божхона декларациясида ёзма равишда маълум қилиб, ўтишади. Божхона органлари "қизил” йўлакда божхона назоратининг тегишли шаклларини қўллашади.

Агар жисмоний шахслар ишлаб чиқариш ёки тижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтаётган бўлса, ушбу товарларга нисбатан ҳам божхона расмийлаштирувининг қонун ҳужжатларида белгиланган умумий қоидалари қўлланилади.

Шуни мамнуният билан айтиш мумкинки, йўловчиларнинг яратилган тизимга муносабати жуда яхши бўлмоқда.

 

Хоразм вилояти божхона бошқармаси

ОАВ билан алоқалар гуруҳи катта инспектори

Икром Матниёзов