Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
15.02.2014

Вилоят хокимлигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг мухим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида қилган маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар диққат марказида бўлди.
Йиғилишда вилоят хокими П.Бобожонов маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.Азимов фаоллар йиғилишида катнашди ва сўзга чиқди.
Йиғилишда таъкидланганидек, ўтган йили ялпи ҳудудий маҳсулот 9,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 11,8 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 8,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,4 фоизга, капитал қўйилмалар 36 фоизга, қурилиш ишлари 16,5 фоизга, чакана савдо айланмаси 12 фоизга, жами хизматлар 21,1 фоизга ўсишига эришилди.
Вилоятни 2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида ўтган йили 147 млн. доллар миқдордаги маблағ эвазига 1576 та лойиҳа амалга оширилди. Хусусан, саноат соҳасида 57 млн. долларлик 325 та лойиҳа амалга оширилди. 4471 та янги иш ўринлари яратилди. Ишга туширилган корхоналарнинг 55 таси енгил саноат, 86 таси озиқ - овқат маҳсулотлари, 150 таси қурилиш материаллари, қолган 34 таси бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижасида ҳисобот даврида 1058 та янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.
Намунавий уй-жойлар қурилиши бўйича дастурга мувофиқ 29 та массивда 730 уй-жойлар қурилди. Ўтган йили барча манбалар ҳисобидан вилоятнинг 95 та аҳоли пунктларида 220,2 км. ичимлик суви қувурлари тортилиб, 62,6 минг кишининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Бундан ташқари 62,1 км. умумий фойдаланувдаги ва 105,8 км. ички хўжаликлараро автомобиль йўлларида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида вилоятда коллектор, зовур тармоқларида реконструкция таъмирлаш ишлари бажарилди.
Вилоятда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, янги турдаги сифатли маҳсулотлар тайёрлаш, кенг миқёсда қурилиш, реконструкция қилиш, обдонлаштириш борасида улкан ишлар амалга оширилди, кичик бизнес субъектларининг, хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва истиқболли режаларини рўёбга чиқариши учун  зарур шарт-шароитлар яратилди.     
Ўтган йили Президентимизнинг "2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарори асосида вилоятда кенг кўламдаги  ишлар олиб борилди. Янгидан ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, маҳаллий хом ашёдан тайёр истеъмол товарлари ишлаб чиқарадигаи кўплаб йўналишларда корхоналар ишга туширилди. Оилавий бизнес, ҳунармандчилик ривожланди. Фақат ўтган йилнинг ўзида 60 мингтадан кўп янги иш ўринлари яратилди. Касб-хунар коллежларининг битирувчилари ўзлари танлаган соҳалар бўйича ишга жойлашдилар. Уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун тижорат банклари томонидан маблағлар ажратилди.
"Обод турмуш йили"да ҳудудларда бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Президентимизнинг "Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти аҳолисининг ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори асосида 2013 йилнинг ўзида вилоят марказида катта ҳажмдаги қурилиш, реконструкция, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ал-Хоразмий, А.Баҳодирхон, Ўзбекистон, Тинчлик ва бошка кўчаларда янгидан кўп қаватли замонавий уй-жойлар қад ростлади ва улар фойдаланишга топширилди. Нафакат турар жойлар, балки маиший, сервис хизмати кўрсатиш шохобчалари барпо этилди. Урганч Марказий деҳқон бозори атрофида янгидан савдо дўконлари қурилиб, иш бошлади. Урганч темир йўл вокзали ҳудудидаги, Шовот канали кирғоғидаги улкан бунёдкорликлар, ободонлаштириш ишлари беқиёс.
Шовот каналини бетонлаштириш ва Урганч шаҳрида ер ости сувлари сатҳини пасайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Каналнинг шаҳар ичидан ўтувчи 7,3 км. узунликдаги ҳамда канал тубининг 730 м. қисмида бетонлаштириш ишлари бажарилди. Шовот каналидан сизиб чиқувчи фильтрация сувларини тутиб қолувчи ёпиқ-ётиқ дренаж тизими қурилди, мавжуд тик дренаж қудуқлари ишчи ҳолатига келтирилди. Мазкур чора-тадбирлар натижасида Урганч шаҳрида ва Шовот канали атрофида ер ости сувлари сатҳини 1-1,5 метргача пасайишига эришилди.
Канал устидан ўтувчи Ал-Хоразмий кўчасидаги кўприк замонавий услубда қайта реконструкция қилинди. Канал атрофидаги 14,6 км. масофада жами 89,5 гектар майдонда курилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Шундан 55 гектар майдон кўкаламзорлаштирилди ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилиб, замонавий парк зонаси барпо этилди.
Президентимизнинг "2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги Қарорига асосан қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида, вилоят иқтисодиётига 27,3 млн. доллар миқдорида инвестициялар киритилди. Ўтган йилнинг ўзида туризм соҳасида 22 та объект ишга туширилди. Бу йўналишдаги ишлар изчил давом этмоқда.
Хонка, Ёшлик кўчаларида қурилиш ишлари ҳам белгиланган режа асосида олиб борилди. Юртбошимизнинг раҳнамолигида вилоятда машинасозлик соҳасида ҳам амалий ишлар бошлаб юборилди. Ҳазорасп туманидаги "Автомобиль ишлаб чикариш бирлашмаси"да "Дамас" автомобили ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича ишлар жадал суръатлар билан давом этмоқда.
Йиғилишда, шунингдек, Урганч экскаватор корхонасида гидравлик экскаваторлар ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ва таъмирлашни ташкил этиш, Боғот туманида "Хоразмтекс" МЧЖда қурилиш, реконструкция ишлари, хуллас саноатни ҳар томонлама ривожлантиришга оид йирик истиқболли лойиҳалар устида амалий ишлар олиб борилаётганлиги аниқ мисоллар билан қайд этилди. Бу йўналишда 2013 йилда бошланган ҳайрли ишлар жорий йилда давом эттирилади.
Фаоллар йиғилишида 2014 йилда иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари саноатда юқори технологияли ва замонавий бўлган муҳим объектларни, қувватларни ишга тушириш, инвестиция жараёнини ошириш, такомиллаштириш, рақобат муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш, янги турар жойларни қуриш, шаҳар, қишлоқларни ободонлаштириш, "Соғлом бола йили" дастурини амалга ошириш устувор вазифалар килиб белгиланди.
2014 йилда саноат соҳасида 245 та, хизмат кўрсатиш ва сервисда 952 та, кишлоқ хўжалигида 375 та лойиҳалар амалга оширилади. Урганч шаҳрида 670 та объектда қўшимча ишлар билан биргаликда 714 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилади. Туманларда 28 та массивда 807 та намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилади. Бу мақсадларга 129,1 млрд. сўм маблағ сарфланади. Шунингдек, маҳаллий аҳамиятдаги 24,5 км. ва 35,6 км. ички хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари гаъмирланади.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш дастурига асосан 85 та аҳоли пунктида 182,9 км. ичимлик суви қувурларини тортиш ҳамда 3 та сув иншоотларини ўрнатиш тадбирлари бажарилади. Натижада ичимлик суви масаласи тўлиқ ҳал этилади ва 65 та қишлоқда илк бор марказлашган сув таьминоти йўлга қўйилади.
Аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлашни яхшилаш мақсадида 150 км. газ тармоқлари ва 263,1 км. кабель ва ҳаво линиялари янгидап тортилади ҳамда аҳолига 113,3 минг тонна кўмир етказиб бериш ва суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилади. Жорий йилда инвестиция дастурига мувофиқ 146 та обьектда, шундан 21 та умумтаьлим мактаблари, 9 та касб-ҳунар коллежлари, 12 та соғлиқни сақлаш, 13 га болалар спорти ва 85 та ичимлик суви объектларида қурилиш ишлари олиб борилади.
"Соғлом бола йили" Давлат дастурини амалга ошириш, жисмоний соғлом маънавий етук, ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чукур билимга эга бўлган ёшларни вояга етказиш вазифаси изчил давом этади.
Йиғилишда маҳаллия ҳокимликлар, бошкарма ва ташкилотлар билан биргаликда ахборот-коммуникация технологияларини ва ахборот тизимларини жорий этиш тадбирларини изчил бажариш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Фаоллар йиғилишида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова Президентимизнинг жорий йилнинг 17 январь куни Вазирлар Махкамасининг 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида қилган маърузаси бугун чуқур ўқиб-ўрганилаётганлиги ва ушбу муҳим ҳужжат кундалик ҳаётда дастуриламал бўлаётганлигини алоҳида қайд этди. Айни кунда вилоятда ана шу ҳужжатдан келиб чиқиб белгиланган вазифалар ва уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишларга тўхталди.
Шунингдек, вилоят прокурори вазифасини бажарувчи Қ.Туйчиев, вилоят Давлат солиқ бошқармасининг бошлиғи А.Мирзараҳимов, вилоят хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи М.Раҳматуллаев, вилоят Марказий банк бош бошқармаси бошлиғи Э.Бобожонов, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Б.Қаландаров ва бошқалар кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиқдилар.
Тадбирда иштирок қилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар жорий йилдаги режалари ва айрим мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида фикр, мулоҳаза, таклифларини билдирдилар.
2014 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари ижросини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўз мухбиримиз.
“Хоразм хақиқати”, 2014 йил 12 февраль № 13 (19047)