Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“Уз-Кадр” – кадрлар тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотлар банки
16.07.2015

Компьютер асри деб номлаган бугунги даврни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиш  қийин. Иш самарадорлигини оширишни, вақтдан унумли фойдаланишни истаган ҳар қандай шахс ёки ташкилот борки, у, албатта, АКТга мурожаат қилади.  Шундай экан, бу соҳадаги билим ва тажрибаларни доимий ошириб бориш, фойдаланувчилар учун янада қулай технологияларни жорий қилишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. 
Вилоят компьютерлаштириш марказининг фаолияти ҳам мазкур соҳада изланишлар олиб боришга, бугунги кун  эҳтиёжларига мос янгиликлар қилишга қаратилган.
Марказ томонидан ишлаб чиқилган “Уз-Кадр” ахборот тизимини яратишда ҳам айни шу мақсадлар кўзда тутилган.
Хўш,  “Уз-Кадр” ўзи қандай тизим? Унга бўлган эҳтиёж қай даражада? Фойдаланувчилар учун қандай имконият ва қулайликларга эга?
Тизимга бир сўз билан “Уз-Кадр” – кадрлар тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотлар банки, дея таъриф бериш мумкин. Янада аниқроқ қилиб айтганда, худуд бўйича кадрлар ҳисобини юритиш  ва ташкилотларда кадрлар ҳисоби бўйича ишчи ўринларининг самарадорлигини оширишга қаратилган ягона ахборот тизимидир.
Сир эмаски, бугунги кунда вилоятда кадрлар тўғрисидаги маълумотларни бошқариш ва уларни таҳлил қилишда камчилик ва муаммолар талайгина. Оддий мисол: вилоятда кадрлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ва яхлит базаси йўқ ёки юқори ташкилотларнинг худудий бўлимлари  ва  худудлар  бўйича кадрлар ҳисобини юритиш имкони мавжуд эмас. Шунингдек, ташкилотларда кадрлар тўғрисидаги маълумотларни юритишда  қоғоз ва соҳа учун мўлжалланмаган турли хил дастур (Microsoft Word, Microsoft Excel ва ҳ.з.) лардан фойдаланиш соҳа ходимларининг иш унумдорлигининг анча пасайишига олиб келаётганлигини ҳам бемалол ўз ечимини кутаётган муаммо сифатида кўрсатиш мумкин. 
Фараз қилайлик, қайсидир ишлаб чиқариш ташкилоти кадрлар савиясининг пастлиги, уларнинг ўз соҳалари бўйича кўникмага эга эмаслиги натижасида инқирозга юз тутди. Корхонани зудлик билан “оёққа тиклаш” керак. Бунинг учун мазкур корхонага, энг аввало, қобилиятли  раҳбар ва тажрибали ишчи-ходимлар зарур. Хўш, бунинг учун нима қилиш керак? Таниш-билишлар, уларнинг қандайдир асосли ёки асоссиз таклифлари орқали масалани қайсидир маънода ҳал қилиш  мумкиндир. Бироқ бу Сиздан қанчалик вақт талаб қилади ёки қай даражада натижадор бўлади, деган саволга жавоб бериш анча қийин. Ана шундай пайтда вилоят бўйича шаклланган яхлит кадрлар тўғрисидаги маълумотлар базасига эҳтиёж туғилади. 
Ёки қайсидир юқори ташкилотдан ташкилот ва унинг ҳудудий бўлимларидан муносиб бир кадрни давлат мукофотига номзод сифатида  кўрсатиш сўралган бўлиши мумкин. Табиийки, ҳар қандай мукофотнинг ўз мезонлари бор. Бу пайтда мазкур юқори ташкилотда унинг қуйи ташкилотларида фаолият юритаётган кадрлар тўғрисида аниқ ва тўлиқ маълумотнинг йўқлиги биринчи муаммони юзага келтиради. Хўп, маълумотлар ҳам топилди, дейлик. Энди 100-200, керак бўлса 1000 ходим ичидан мукофот талабларига жавоб берадиган муносиб номзодни қандай танлаймиз? Улар ҳақидаги маълумотномаларни бир-бир титкилаш орқалими? Унгача мукофот ўз эгасини топиб кетиши ҳеч гап эмас. Агар Сиз раҳбар сифатида ўзим яхши билган бир кадрнинг номзодини кўрсатиб қўяверардим, дея жавоб берсангиз, бу Сизнинг кадрлар борасида адолатсиз қарор қабул қилишинингиздан далолат беради ва ходимлар ўртасида низолар келиб чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Шу ва шу каби муаммоларга дуч келганингизда “Уз-Кадр” ахборот тизими имкониятларидан фойдаланиш Сизнинг кадрлар тўғрисидаги маълумотларни тез ва аниқ кўринишда олишингиз ва холис қарор қабул қила олишингиз учун яхши танлов бўла олади. Чунки тизим орқали Сиз ҳар бир кадрнинг умумий маълумотлари, паспорт маълумотлари, меҳнат фаолияти, илмий унвонлари тўғрисидаги маълумотлар билан бирга унинг аттестация натижалари, хаттоки, рағбат ва жазоларигача хабардор бўлишингиз мумкин. 
Бундан ташқари, тизим Сизга кадрлар бўйича турли хил статистик ҳисоботларни шакллантириш; ходимларнинг туғилган кунларини, паспорт, меҳнат шартномалари  муддатларининг тугаётганлигини эслатиб туриш; ходимлар маълумотларини интернет тармоғи орқали ҳимояланган бош серверга жўнатиш; интернет мавжуд бўлмаган ҳудудларда ҳам on-line, ҳам off-line режимда  ишлаш; ташкилот кадрларининг йўқотилган ёки шикастланган маълумотларини интернет тармоғи орқали бош сервердан қайта тиклаш каби бир қатор имкониятларни ҳам тақдим қилади.
Тизимнинг иқтисодий тарафларига тўхталадиган бўлсак, фойдаланувчилар учун бу борада бир қатор қулайликлар мавжуд. Энг аввало, интернет трафигини кам сарфлайди, тез ишлайди. Шунингдек, бошқа шу турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан дастур нархининг анча пастлиги билан ажралиб туради.
Хулоса сифатида айтганда, “Уз-Кадр” ахборот тизими Сизнинг вақтингиз ва маблағингизни тежаб, фаолиятингиз самарадорлигининг ошишига, кадрлар билан  боғлиқ ҳар қандай муаммони тез ва осон ечишингизга ёрдам беради.


Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати