Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЎЗБЕК МИЛЛИМ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ ЖАМОАСИ – ХОРАЗМДА
07.07.2015

Душанба куни Огаҳий номидаги вилоят мусиқали драма театри юртдошларимиз билан янада гавжум бўлди. Ўзбек Миллий академик драма театрининг Хоразм вилоятида ўтказиладиган гастрол сафари ушбу муҳташам кошонадан бошланди.
Ана шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят хокими П.Бобожонов қатнашди ва сўзга чиқди.
Тадбирда сўзга чиққан ушбу театр директори Ф.Масудов, Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Ё.Ахмедов, Ё.Саъдиевлар юртимизда амалга оширилаётган улкан қурилишлар, яратувчиликлар, тинчлик, осойишталик, ижодий фаолият учун имкониятлар ва уларнинг самараларини алоҳида таъкидладилар.


Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан театрга йиғилган турли соха эгалари, ёшлар, мехнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари эл севган санъаткорларнинг дил сўзларини қарсаклар билан кутиб олдилар.
Шундан сўнг театр жамоасининг “Йиғлама қиз” спектакли намойиш этилди.
Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари ўтган икки кун давомида Хонка, Янгибозор, Боғот, Гурлан туманларининг қишлоқларида бўлиб, ижодий учрашувларда иштирок этдилар. Жумладан, таниқли артистлар Шохида Исмоилова, Фарход Абдуллаев, Саида Раметова, Тохир Саидов, Толиб Мўминов, Шарофаддин Музропов ва бошқа санъаткорларнинг учрашувлар жараёнида спектакллардан ўзлари яратган образларни яна бир бора юракдан ижро этишларидан, қўшиқлар куйлаб давраларга файз бағишлашларидан қишлоқ ахли янада завқландилар.


- Театр спектаклларини телевидение орқали томоша қилар эдик. “Йиғлама қиз” спектаклини, айниқса, севимли актриса Тўти Юсупова ижро этган она образини хаяжон билан томоша қилдим. Вилоятимизга ташриф буюрган машҳур актёрлар иштирокидаги спектаклни бутун оиламиз билан келиб кўрдик, мириқиб хордиқ чиқардик, - дейди урганчлик Зуҳра Норметова.
Театр жамоасининг вилоятимиздаги гастрол сафарлари, ижодий учрашувлари 10 июлгача давом этади.

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати